Get Mystery Box with random crypto!

​​ Сабоқ.... Бир куни муаллим синф тахтасига қуйидагиларни | ️ “Yurist xonim yon daftari”dan

​​ Сабоқ....

Бир куни муаллим синф тахтасига қуйидагиларни ёзди:

9 х 1 = 7
9 х 2= 18
9 х 3 = 27
9 х 4 = 36
9 х 5 = 45
9 х 6 = 54
9 х 7 = 63
9 х 8 = 72
9 х 9 = 81
9 х 10= 90


Ёзиб бўлиб орқага қаради. Ўқувчилар биринчи кўпайтирувнинг хатолигидан кулаётган эдилар. Ўқитувчи уларга : “Мен уни атайлаб хато ёздим. Чунки мен бугун сизларга бир муҳим нарсани ўргатмоқчиман. Бу нарса инсонларнинг сиз билан қандай муомала қилишларидир. Агар эътибор берган бўлсангиз мен тўққизта кейинги кўпайтирувни тўғри ёздим. Шундай бўлсада мени ҳеч бирингиз бу билан табрикламадингиз.
Барчангиз биргина хатойим сабаб устимдан кулиб, муҳокамани бошладингиз.. Аслида, атрофингиздаги кўп инсонлар ҳам ана шундай... Миллионлаб хайрли ишларингизга одатда, ҳеч ким эътибор беришмайди. Бироқ, биргина хато сабаб, уларнинг танқид ёмғирлари остида қоласиз...
Сизни зинҳор муҳокама қилгувчиларнинг кўплиги ҳаракатдан, орзу ва мақсадлар сари интилишдан тўхтатиб қўймасин...
Биз инсонлар ҳар доим инсонларнинг ёмон одатларига эътибор берамиз, худди синф тахтасидага хато каби.
Дарҳақиқат, ҳаёт жуда қисқа!
Уни гина-кудурат, адоват, ҳасад, бир- биримизни айбларимизни қидириш, яқинлар билан алоқани узишга сарфлаб юбориш асло тўғри эмас. Ҳар бир oнимиз, эртага хотирага айланади. Шундай экан, табассум қилинг, ёмонликларни унутинг ва кечиринг. Ахир, қачон меҳмонлик иззатимиз битишини, бу дунёни тарк қилишимизни билмаймиз-ку..
Тириклик аслида, Роббимиз тарафидан бизга инъом этилган буюк бахт ва неъмат. Ҳаётимиз хурсандчиликларга, яхшиликларга, яхши инсонларга тўладирайлик....
Унутманг, ҳамма нарса ўткинчи, ҳатто шу залворли имтиҳонлар ҳам. Қоқилган тақдирингизда ҳам, қаддингизни тик тутиб, манзил сари давом этинг...
Эсингиздами, сиз билан бизнинг ягона шиоримиз - "Йўлларимиз айро бироқ, манзилмиз ягона Аллоҳдир".....

Kanalga ulanish
@yuristxonimdaftari