Get Mystery Box with random crypto!

#Бизнес_солиқ МЕН ЕР СОЛИҒИ ТЎЛАЙМАНМИ? Ер майдонимдан катта | YURIST MASLAHATI

#Бизнес_солиқ
МЕН ЕР СОЛИҒИ ТЎЛАЙМАНМИ?


Ер майдонимдан катта кучланишга эга тўк ўтган шу тўк утган жойига ер солиги тўлайманми ё имтиёзлар борми илтимос этиборсиз колдирман саволимни рахмат

ЖАВОБ:

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 436 моддаси билан жисмоний шахсларга мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш, фойдаланиш ёки ижара ҳуқуқлари асосида тегишли бўлган ер участкаларига бериладиган солиқ имтиёзлари белгиланган бўлиб, мазкур имтиёзлар рўйхатида юқори кучланишли электр тармоқлари
остидаги ерларга нисбатан солиқ имтиёзлари назарда тутилмаган. Шунингдек, ер кодексининг 69-моддасига асосан Транспорт мақсадларига мўлжалланган ерларга, кабель, радиореле ва алоқа ҳаво линиялари ва электр узатиш линиялари ўтган ерларга туташ ерларда қонунчилик билан белгиланадиган тартибда муҳофаза зоналари ўрнатилади. Қонунчиликда юқори кучланишли электр тармоқларининг муҳофаза минтақалари белгиланган бўлиб, мазкур муҳофаза минтақаларида жисмоний шахслар томонидан турар ва нотурар мақсадларда фойдаланиш мумкин эмас.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@yuristlar_maslahati