Get Mystery Box with random crypto!

Мерос масаласида келаётган саволларга жавоб тариқасида Қизиқар | YURIST MASLAHATI

Мерос масаласида келаётган саволларга жавоб тариқасида Қизиқарли мавзу билан Мерос масалини яна давом эттирамиз.

Шундай ҳолатлар бўлади қонуний мерос олиши керак бўлган шахс вафот этган бўлади. Масалан, Ота вафот этди унинг меросхўрлари сони 4 та аммо улардан бири отадан олдин вафот этган. Ва бу вазиятда вафот этган одамнинг фарзандлари қолган меросхўрлар каби меросхўр бўладими ёки иккинчи даражали меросхўрлар таркибига кирадими деган.

Фуқаролик кодексининг 1140-моддасида Тақдим қилиш ҳуқуқи бўйича ворислик қонун бўйича меросхўр мерос очилгунга қадар вафот этган тақдирда, унга тегишли улуш унинг авлодларига ўтишини назарда тутади, бунда улуш тақдим қилинаётган қонун бўйича меросхўр билан бир хил даражада қариндош бўлган авлодлар ўртасида тенг тақсимланади.

Бола, невара, чевара, эвара меросхўрлигида тақдим қилиш ҳуқуқи қариндошлик даражаси чекланмаган ҳолда амал қилади, ён қариндошлик бўйича меросхўрликда тақдим қилиш ҳуқуқига мерос қолдирувчининг туғишган ака-укалари (опа-сингиллари) номидан унинг жиянлари ёхуд мерос қолдирувчининг туғишган амакиси (тоғаси) ёки аммаси (холаси) номидан унинг амакиваччалари (тоғаваччалари) ва аммаваччалари (холаваччалари) эга бўладилар.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@yuristlar_maslahati