Get Mystery Box with random crypto!

Shamsiddinov | Blog

Telegram kanalining logotibi yurist_shamsiddinov — Shamsiddinov | Blog S
Telegram kanalining logotibi yurist_shamsiddinov — Shamsiddinov | Blog
Kanal manzili: @yurist_shamsiddinov
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 6.14K
Kanalning ta’rifi

Ҳуқуқшунос Мухриддин Шамсиддиновнинг телеграм каналига хуш келибсиз.
Маслаҳат олиш: @shmh_yurist

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-08-20 10:36:03 Эмансипация нима?

Ўн олти ёшга тўлган вояга етмаган шахс меҳнат шартномаси бўйича ишлаётган бўлса ёки ота-онаси, фарзандликка олувчилари ёхуд ҳомийсининг розилигига биноан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган бўлса, у тўла муомалага лаёқатли деб эълон қилиниши мумкин.

Вояга етмаган шахсни тўла муомалага лаёқатли деб эълон қилиш (эмансипация) ота-онанинг, фарзандликка олувчиларнинг ёки ҳомийнинг розилиги билан васийлик ва ҳомийлик органининг қарорига мувофиқ ёхуд, бундай розилик бўлмаган тақдирда, суднинг қарори билан амалга оширилади.

Ота-она, фарзандликка олувчилар ва ҳомий эмансипация қилинган вояга етмаганнинг мажбуриятлари бўйича, хусусан, у етказган зарар оқибатида келиб чиққан мажбуриятлар бўйича жавобгар бўлмайдилар.

Асос:
Фуқаролик кодексининг 28-моддаси

@yurist_Shamsiddinov
6.3K views07:36
Ochish/sharhlash
2022-08-16 16:51:39 Ишсизлик нафақасини тўлаш шартлари ва муддатлари

Ишсизлик нафақаси ишсиз деб эътироф этилган шахсга у иш қидираётган шахс сифатида маҳаллий меҳнат органида рўйхатдан ўтган кундан эътиборан тайинланади. Ишсиз шахснинг нафақа олиш ҳуқуқи у иш қидираётган шахс сифатида рўйхатдан ўтган пайтдан бошлаб кечи билан ўн биринчи кундан эътиборан кучга киради.

Ишсизлик нафақаси ўн икки ойлик давр ичида кўпи билан йигирма олти календарь ҳафта давомида тўланади.

Ишсиз ишсизлик нафақасини олиш даврида иш қидириши ва ҳар икки ҳафтада камида бир марта маҳаллий меҳнат органига ишга ёки касбга тайёрлашга, қайта тайёрлашга, малакасини оширишга йўлланма олиш учун мурожаат қилиши шарт.

Ишсизлик нафақасининг миқдори қонунчилик билан белгиланади.

Асос: Меҳнат кодексининг 65-моддаси

@yurist_Shamsiddinov
8.8K views13:51
Ochish/sharhlash
2022-08-16 09:00:03 Россия ва АҚШ ўртасида ядровий уруш рўй берса, Ер юзида 5 миллиарддан ортиқ одам ҳалок бўлиши мумкин.

Бу каби прогноз Nature Food журналида чоп этилган мақолада акс этди. Мақола муаллифлари АҚШ, Норвегия, Германия, Австралия ва Тайван мамлакатлари нуфузли университет олимларидир.

Нашрда келтирилишича, АҚШ ва Россия ва уларнинг иттифоқчилари ўртасидаги ядро уруши дунёдаги ядро арсеналининг 90% дан ортиғидан фойдаланишга олиб келиши мумкин.

8 га яқин турли йўналишдаги ишончли модел маҳсулотлари сценарияларига кўра, ядровий портлашлар оқибатида атмосферага 165 миллион тоннадан ортиқ ифлос моддалар чиқарилади, бу бутун сайёрада иқлимнинг совиш жараёнини тезлаштириб, ''ядро қишини'' келтириб чиқаради.

Шу билан бирга, 360 миллион киши тўғридан-тўғри ядровий зарядларнинг портлаши натижасида нобуд бўлса, 5 миллиарддан ортиқ инсонлар иқлим колапси натижасида, озиқ-овқат маҳсулотлари инқирози, очлик қурбонига айланишлари айтилган.

Масалан, Ҳиндистон ва Покистон ўртасида юзага келиши мумкин бўлган ядровий урушнинг ўзи, олимлар прогнози бўйича 2 миллиард одамнинг ўлимига олиб келиши мумкин.

@yurist_Shamsiddinov
6.4K views06:00
Ochish/sharhlash
2022-08-15 17:02:13 Ўзбекистонда чиқинди хизмати учун тўлов қилмаганларнинг хорижга чиқиши тақиқланиши мумкин

“Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни ташкил этиш тизимини ислоҳ қилиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармони қабул қилинди.

@yurist_Shamsiddinov
5.1K views14:02
Ochish/sharhlash
2022-08-15 15:51:01
Сан-Франсиско полицияси ҳайдовчисиз (беспилотник) автомобилни қўлга олди

Машина тунда фара ўчирилган ҳолда ҳаракатланаётгани полиция эътиборини тортди. Автопилот уларнинг буйруғига жавоб берди ва тўхтади. Бироқ, машинадаги эшиклар ёпилган, ҳайдовчи ёки оператор салонда бўлмаган.

Аввалига машинага ўтиролмай қолган милиционер машинасига қайтиб кетди. Автомобиль ҳаракатлана бошлади, лекин қочиб кетмади.

Cruise компанияси вакилининг тушунтиришича, бу ҳолатда патрул ходимларида махсус телефон рақами мавжуд бўлиб, улар орқали автомобиль операторлари билан боғланиш мумкин.

Аниқланган қоидабузарлик учун кимдир жаримага тортилганми ёки йўқми номаълум
. Cruise компанияси сабаблар аллақачон бартараф этилганига ва бу бошқа такрорланмаслигига ишонтирди.

@yurist_Shamsiddinov
57.0K views12:51
Ochish/sharhlash
2022-08-15 14:55:01
Тик-Ток орқали мурожаат қилган Ҳиндистон фуқаросинг иш ҳақи ундириб берилди

Ҳинд фуқароси менга хориждаги машҳур дори компаниясинг Ўзбекистондаги филиалида маълум муддат меҳнат фаолиятини олиб боргани, тўрт ойдан буён иш ҳақи тўлаб берилмаётгани, иш ҳақини олишда ёрдам сўраб Тик-Ток орқали (ҳойнаҳой, уларда бу платформа блокда бўлмаса керак) мурожаат қилди.

Тегишли ташкилотга ёзилган шикоят аризаси билан унинг мурожаати 10 кунда ҳал этилиб, унинг шахсий ҳисоб рақамига иш ҳақи ўтказиб берилди.

Тик-Ток ҳам ажобий платформада. Ҳинд фуқаросига бизни профилни тавсия қилган. Ҳиндистондай давлатдан мурожаат қилган фуқаронинг масаласи уйдан чиқмасдан ҳал этилганига жуда хурсанд.

Ундирувни ўз вақтида амалга оширган туман бандлик марказига раҳмат айтамиз.

Айтганча, Тик-Ток профилимда обуначилар сони 50 мингдан ошди. Мақсад, 1 миллионлик маррага тезроқ эришиш.

@yurist_Shamsiddinov
4.2K views11:55
Ochish/sharhlash
2022-08-15 10:45:27 Меҳнатга оид муносабатларда камситиш тақиқланади

Барча фуқаролар меҳнат ҳуқуқларига эга бўлиш ва улардан фойдаланишда тенг имкониятларга эгадир.

Жинси, ёши, ирқи, миллати, тили, ижтимоий келиб чиқиши, мулкий ҳолати ва мансаб мавқеи, динга бўлган муносабати, эътиқоди, жамоат бирлашмаларига мансублиги, шунингдек ходимларнинг ишчанлик қобилиятларига ва улар меҳнатининг натижаларига алоқадор бўлмаган бошқа жиҳатларига қараб меҳнатга оид муносабатлар соҳасида ҳар қандай чеклашларга ёки имтиёзлар белгилашга йўл қўйилмайди ва булар камситиш деб ҳисобланади.

Меҳнат соҳасида меҳнатнинг муайян турига хос бўлган талаблар ёки давлатнинг юқорироқ ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган шахслар (аёллар, вояга етмаганлар, ногиронлиги бўлган шахслар ва бошқалар) тўғрисидаги алоҳида ғамхўрлиги билан боғлиқ фарқлашлар камситиш деб ҳисобланмайди.

Меҳнат соҳасида ўзини камситилган деб ҳисоблаган шахс камситишни бартараф этиш ҳамда ўзига етказилган моддий ва маънавий зарарни тўлаш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилиши мумкин.

Асос:
Меҳнат коедксининг 6-моддаси

@yurist_Shamsiddinov
4.5K views07:45
Ochish/sharhlash
2022-08-14 16:11:03
Кимларга 1 200 000 сўм миқдорда моддий ёрдам берилади?

@yurist_Shamsiddinov
5.5K views13:11
Ochish/sharhlash
2022-08-14 10:13:29
Бу каби хабарларга ишонманг

@yurist_Shamsiddinov
4.7K views07:13
Ochish/sharhlash
2022-08-13 16:02:04
Алимент қандай ҳолатларда давлат томонидан тўлаб берилади?

Видеода ушбу саволга батафсил жавоб бердик.

@yurist_Shamsiddinov
6.0K views13:02
Ochish/sharhlash