Get Mystery Box with random crypto!

Shamsiddinov | Blog

Telegram kanalining logotibi yurist_shamsiddinov — Shamsiddinov | Blog S
Telegram kanalining logotibi yurist_shamsiddinov — Shamsiddinov | Blog
Kanal manzili: @yurist_shamsiddinov
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 6.14K
Kanalning ta’rifi

Ҳуқуқшунос Мухриддин Шамсиддиновнинг телеграм каналига хуш келибсиз.
Маслаҳат олиш: @shmh_yurist

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar

2022-08-31 17:47:02
Ҳақорат қилиш жавобгарликка сабаб бўлади

@yurist_Shamsiddinov
3.4K views14:47
Ochish/sharhlash
2022-08-31 13:11:03
ИИБга келиб кетинг! Бу талаб қанчалик қонуний?

Терговчилар, прокурорлар аксарият ҳолатларда телефон орқали қўнғироқ қилиб, келиб кетишингизни айтишади. Аслида тартиби қандай бўлиши керак? Видео орқали батафсил жавоб оламиз.

@yurist_Shamsiddinov
3.3K views10:11
Ochish/sharhlash
2022-08-31 06:45:40 Бугун ҳамма ходимлар 1 соат вақтли кетиши керак!

Меҳнат кодекси 121-моддасига биноан, байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.

Эртага 1 сентябрь — Мустақиллик куни, яъни ишланмайдиган байрам куни. Демак, бугун ишга чиққан барча ходимлар 1 соат вақтлироқ уйига кетишига қонуний ҳаққи бор.

@yurist_Shamsiddinov
3.5K views03:45
Ochish/sharhlash
2022-08-30 17:46:02
Эгизак фарзандларга бола пули бериладими?

@yurist_Shamsiddinov
1.8K views14:46
Ochish/sharhlash
2022-08-30 16:01:56 Мустақиллик байрамида ўзбекистонликлар кетма-кет 4 кун дам олишади

Яқинлашаётган давлат мустақиллиги байрами муносабати билан ўзбекистонликлар кетма-кет 4 кун дам олади.

Бунда:

1 сентябрь
— Мустақиллик байрами;

2 сентябрь — жума, иш ҳафтасининг туридан қатъи назар барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;

3 сентябрь — шанба, олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун Фармонга асосан қўшимча дам олиш куни;

4 сентябрь — якшанба, барча учун одатдаги дам олиш куни.

5 сентябрь барча учун иш куни. Мактаб, лицей, коллеж ва техникумлар ўқувчилари, шунингдек ОТМ талабалари учун ҳам 5 сентябр — душанбадан дарслар бошланишини айтгандик.

Эртага, 31 август - чоршанба куни барча учун иш куни бўлади.

@yurist_Shamsiddinov
2.2K views13:01
Ochish/sharhlash
2022-08-27 10:37:03 Фуқарони бедарак йўқолган деб топиш мумкинми?

Агар фуқаронинг қаердалиги ҳақида унинг яшаш жойида бир йил давомида маълумотлар бўлмаса, манфаатдор шахсларнинг аризасига мувофиқ суд бу фуқарони бедарак йўқолган деб топиши мумкин.

Йўқолган шахс тўғрисида охирги маълумотлар олинган кунни аниқлаш мумкин бўлмаса, бедарак йўқолган деб ҳисоблаш муддати йўқолган шахс тўғрисида охирги маълумотлар олинган ойдан кейинги ойнинг биринчи кунидан, бу ойни белгилаш мумкин бўлмаган тақдирда эса —кейинги йилнинг биринчи январидан бошланади.

Асос: Фуқаролик кодексининг 33-моддаси

@yurist_Shamsiddinov
4.8K views07:37
Ochish/sharhlash
2022-08-25 19:07:42 КИМЛАРГА ДАВЛАТ ТОМОНИДАН ТЕКИНГА УЙ БЕРИЛАДИ?

Уй-жой кодекси 19-
моддаси ва “Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида”ги Қонунининг 7-моддасига асосан қуйидаги ҳолатларда фуқароларга Давлат томонидан текинга уй-жой берилади:

турар жойлари авария ҳолатида эканлиги ёки табиий офатдан зарар кўрганлиги белгиланган тартибда тан олинган фуқароларга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда;

фуқароларнинг давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкалари олиб қўйилиши муносабати билан уйлари бузилиши натижасида, агар уларга бузилган уйлари эвазига пул товони тўланмаган бўлса, давлат уй-жой фонди уйларидан олган турар жойлари, шунингдек табиий офатлар оқибатида уйлари бузилиши муносабати билан олган квартиралари, бу квартиралар қачон ажратилганидан қатъи назар, уларга ёки уларнинг ворисларига текинга берилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 20 январдаги 18-сон қарорига 3-ИЛОВА “Уйларни ва турар жойларни уй-жой фондидан чиқариш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 3-бандига кўра режадан ташқари кўриклар зилзилалар, сел тошқинлари, жалалар, довулли шамоллар, кучли қор ёғишлари, сув тошқинлари ва стихияли тусдаги бошқа ҳодисалардан кейин ва пойдеворлар ва элементларнинг деформацияланиши аниқланганда мажбурий тартибда ўтказилиши керак.

Низомнинг 5-бандига кўра уй ёки турар жой мулкдори аризасига кўра ёки уй-жойларга хизмат кўрсатиш бўйича бошқарувчи ташкилотнинг ёзма хабарига кўра, шунингдек, мазкур Низомнинг 3-бандида кўрсатилган ҳолларда, уйнинг ёки турар жойнинг, кимга қарашлилигидан қатъи назар, техник ҳолатини аниқлаш учун туман, шаҳар ҳокими томонидан комиссия тузилади.

Низмонинг 7-бандига кўра комиссия уйни ёки турар жойни кўздан кечиргандан ва асбоблар билан текширгандан кейин авария ҳолатига тушиши оқибатида яшаш учун яроқсиз ҳолга келган уйни ёки турар жойни уй-жой фондидан чиқариш тўғрисида ёзма хулоса беради.

Энди қаранг
. Низомнинг 8-бандига кўра комиссия хулосасига мувофиқ туман, шаҳар ҳокими яшаш учун яроқсиз бўлган уйлар ёки турар жойларни бошқа мақсадларда фойдаланиш учун қайта жиҳозлаш ёхуд ушбу уйлар ёки турар жойларни бузиш тўғрисидаги тавсиянома билан тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоят, Тошкент шаҳар ҳокимига мурожаат қилади.

Ушбу Низомнинг 9-бандига асосан туман, шаҳар ҳокими тавсияномаси асосида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят, Тошкент шаҳар ҳокими томонидан яшаш учун яроқсиз бўлган уйлар ёки турар жойларни бошқа мақсадларда фойдаланиш учун қайта жиҳозлаш ёхуд бузиш тўғрисида қарор чиқарилади.

Диққат қилинг!
Бунда турар жойлари авария ҳолатида ёки табиий офатлардан жабрланган деб эътироф этилган фуқароларга давлат томонидан текин уй-жой бериш масаласи албатта ҳал қилинган бўлиши керак.

Демак, юқоридаги тоифага кирувчи шахсларга Давлат томонидан текинга уйлар берилади.

Бу масалада яшаб турган ҳудудингиздаги туман (шаҳар) ҳокимлигига мурожаат қилишингиз мумкин.

@yurist_Shamsiddinov
5.3K views16:07
Ochish/sharhlash
2022-08-23 07:05:48 Ишга жойлашиш ҳуқуқи

Унумли ва ижодий меҳнат қилишга бўлган ўз қобилиятларини тасарруф этиш ва қонунчилик билан тақиқланмаган ҳар қандай фаолият билан шуғулланиш ҳар кимнинг мутлақ ҳуқуқидир. Ихтиёрий равишда иш билан банд бўлмаслик жавобгарликка тортиш учун асос бўлолмайди.

Ҳар ким иш берувчига бевосита мурожаат қилиш ёки меҳнат органларининг бепул воситачилиги орқали, шунингдек хусусий бандлик агентликларининг хизматлари воситасида иш жойини эркин танлаш ҳуқуқига эгадир.

Асос: Меҳнат кодексининг 57-моддаси

@yurist_Shamsiddinov
6.0K views04:05
Ochish/sharhlash
2022-08-22 10:50:39 Ходимнинг асосий меҳнат ҳуқуқларини биласизми?

Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқ ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин иш танлаш, ҳаққоний меҳнат шартлари асосида ишлаш ва қонунда белгиланган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эгадир.

Ҳар бир ходим:

ўз меҳнати учун қонунчиликда Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасининг биринчи разряди бўйича белгиланганидан оз бўлмаган миқдорда ҳақ олиш;

муддатлари чегараси белгиланган иш вақтини ўрнатиш, бир қатор касблар ва ишлар учун иш кунини қисқартириш, ҳар ҳафталик дам олиш кунлари, байрам кунлари, шунингдек ҳақ тўланадиган йиллик таътиллар бериш орқали таъминланадиган дам олиш;

хавфсизлик ва гигиена талабларига жавоб берадиган шароитларда меҳнат қилиш;

касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;

иш билан боғлиқ ҳолда соғлиғига ёки мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш;

касаба уюшмаларига ҳамда ходимлар ва меҳнат жамоаларининг манфаатларини ифода этувчи бошқа ташкилотларга бирлашиш;

қариганда, меҳнат қобилиятини йўқотганда, боқувчисидан маҳрум бўлганда ва қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ижтимоий таъминот олиш;

ўзининг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, шу жумладан суд орқали ҳимоя қилиш ва малакали юридик ёрдам олиш;

жамоаларга доир меҳнат низоларида ўз манфаатларини қувватлаш ҳуқуқига эгадир.

Асос: Меҳнат коедксининг 16-моддаси


@yurist_Shamsiddinov
6.5K views07:50
Ochish/sharhlash
2022-08-21 16:10:40 Кимлар ишсиз деб эътироф этилади?

Ишсизлар — ўн олти ёшдан то пенсия билан таъминланиш ҳуқуқини олишгача бўлган ёшдаги, ҳақ тўланадиган ишга ёки даромад келтирадиган машғулотга эга бўлмаган, иш қидираётган ва иш таклиф этилса, унга киришишга тайёр бўлган ёхуд касбга тайёрлашдан, қайта тайёрлашдан ўтишга ёки малакасини оширишга тайёр бўлган меҳнатга лаёқатли шахслар (бундан таълим муассасаларида таълим олаётганлар мустасно).

Асос: Меҳнат кодексининг 60-моддаси
6.4K views13:10
Ochish/sharhlash