Get Mystery Box with random crypto!

Тик-Ток орқали мурожаат қилган Ҳиндистон фуқаросинг иш ҳақи ун | Shamsiddinov | Blog

Тик-Ток орқали мурожаат қилган Ҳиндистон фуқаросинг иш ҳақи ундириб берилди

Ҳинд фуқароси менга хориждаги машҳур дори компаниясинг Ўзбекистондаги филиалида маълум муддат меҳнат фаолиятини олиб боргани, тўрт ойдан буён иш ҳақи тўлаб берилмаётгани, иш ҳақини олишда ёрдам сўраб Тик-Ток орқали (ҳойнаҳой, уларда бу платформа блокда бўлмаса керак) мурожаат қилди.

Тегишли ташкилотга ёзилган шикоят аризаси билан унинг мурожаати 10 кунда ҳал этилиб, унинг шахсий ҳисоб рақамига иш ҳақи ўтказиб берилди.

Тик-Ток ҳам ажобий платформада. Ҳинд фуқаросига бизни профилни тавсия қилган. Ҳиндистондай давлатдан мурожаат қилган фуқаронинг масаласи уйдан чиқмасдан ҳал этилганига жуда хурсанд.

Ундирувни ўз вақтида амалга оширган туман бандлик марказига раҳмат айтамиз.

Айтганча, Тик-Ток профилимда обуначилар сони 50 мингдан ошди. Мақсад, 1 миллионлик маррага тезроқ эришиш.

@yurist_Shamsiddinov