Get Mystery Box with random crypto!

Россия ва АҚШ ўртасида ядровий уруш рўй берса, Ер юзида 5 милл | Shamsiddinov | Blog

Россия ва АҚШ ўртасида ядровий уруш рўй берса, Ер юзида 5 миллиарддан ортиқ одам ҳалок бўлиши мумкин.

Бу каби прогноз Nature Food журналида чоп этилган мақолада акс этди. Мақола муаллифлари АҚШ, Норвегия, Германия, Австралия ва Тайван мамлакатлари нуфузли университет олимларидир.

Нашрда келтирилишича, АҚШ ва Россия ва уларнинг иттифоқчилари ўртасидаги ядро уруши дунёдаги ядро арсеналининг 90% дан ортиғидан фойдаланишга олиб келиши мумкин.

8 га яқин турли йўналишдаги ишончли модел маҳсулотлари сценарияларига кўра, ядровий портлашлар оқибатида атмосферага 165 миллион тоннадан ортиқ ифлос моддалар чиқарилади, бу бутун сайёрада иқлимнинг совиш жараёнини тезлаштириб, ''ядро қишини'' келтириб чиқаради.

Шу билан бирга, 360 миллион киши тўғридан-тўғри ядровий зарядларнинг портлаши натижасида нобуд бўлса, 5 миллиарддан ортиқ инсонлар иқлим колапси натижасида, озиқ-овқат маҳсулотлари инқирози, очлик қурбонига айланишлари айтилган.

Масалан, Ҳиндистон ва Покистон ўртасида юзага келиши мумкин бўлган ядровий урушнинг ўзи, олимлар прогнози бўйича 2 миллиард одамнинг ўлимига олиб келиши мумкин.

@yurist_Shamsiddinov