Get Mystery Box with random crypto!

Сиртқи таълимда ўқиётган ҳарбий хизматчиларга қўшимча таътил б | HARBIY YURIST

Сиртқи таълимда ўқиётган ҳарбий хизматчиларга қўшимча таътил бериладими?

Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомнинг 270-бандига мувофиқ, контракт бўйича ҳарбий хизматчиларга олий таълим муассасаларида таҳсил олиши вақтида (бироқ йилига кўпи билан бир марта) қўшимча таътил берилади.
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 21 ноябрдаги 930-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасасида сиртқи (махсус сиртқи) таълимни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 38-бандига мувофиқ, сиртқи (махсус сиртқи) таълим талабаларига ўқув сессиясида иштирок этиш учун ишлаб турган жойидан камида 30 календарь кунлик ўртача ойлик маоши сақланган қўшимча таътил берилади.
Ушбу Низомнинг 39-бандига биноан, сиртқи (махсус сиртқи) таълим битирувчисига якуний давлат аттестацияларидан ўтиш, битирув малакавий ишини ҳимоя қилиш учун таълим йўналиши ўқув режаси ва жадвалида белгиланган муддатларда ишлаб турган жойидан камида 30 календарь кунлик ўртача маоши сақланган қўшимча таътил берилади.
Эслатма: Қўшимча таътиллар навбатдаги таътиллар ҳисобига қўшилмайди.

@Yurist_harbiy