Get Mystery Box with random crypto!

АЙРИМ ФУҚАРОЛАРГА ГАЗ ВА ЭЛЕКТР ИСТЪЕМОЛИ УЧУН КОМПЕНСАЦИЯ ТЎЛ | Юрист блогер /расмий канал

АЙРИМ ФУҚАРОЛАРГА ГАЗ ВА ЭЛЕКТР ИСТЪЕМОЛИ УЧУН КОМПЕНСАЦИЯ ТЎЛАБ БЕРИЛАДИ

Вазирлар Маҳкамасининг 16.04.2024 йил кунги 204-сон қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра:

“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали кам таъминланган оилалар, болалар нафақаси ва моддий ёрдам олувчи хамда ягона реестрга киритилмаган, “маҳалла еттилиги” хулосаси асосида аниқланадиган қўшимча эҳтиёжманд оилалар тоифасидаги истеъмолчилар учун юзага келиши мумкин бўлган қўшимча харажатларни қоплаш бўйича вақтинча компенсация жорий этилади ва мазкур эҳтиёжманд оилалар учун иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойларида) қуйидаги компенсация турлари тақдим этилади:

ноябрь ойида 270 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ўтказиб берилади.

Шунингдек, электр энергияси ва табиий газ бўйича қуйидаги миқдорлардаги истеъмол учун базавий меъёр доирасидаги ҳамда базавий меъёрдан ошган нархлар ўртасидаги фарқ компенсация қилиб берилади:

табиий газ учун – ойига базавий меъёрдан ортиқ фойдаланилган 250 куб метргача;

электр энергияси учун – ойига базавий меъёрдан ортиқ фойдаланилган 150 кВт соатгача.


@Yurist_Blogerr