Get Mystery Box with random crypto!

​​ Кимлар банд фуқаролар ҳисобланишини биласизми? Ўзбекисто | YURIDIK KONSALTING⚖️

​​ Кимлар банд фуқаролар ҳисобланишини биласизми?

Ўзбекистон Республикаси "Аҳоли бандлиги тўғрисида"ги қонунининг 4-моддасига кўра:
- меҳнат шартномаси бўйича ҳақ эвазига тўлиқ ёки тўлиқсиз иш вақти шартлари асосида ишлаётган ёхуд касаначилик билан шуғулланаётган, шунингдек ҳақ тўланадиган бошқа ишга, шу жумладан вақтинчалик ишга эга бўлган фуқаролар;

- касаллиги, таътилда бўлиши, касбга тайёрлашда, қайта тайёрлашда ёки малака оширишда эканлиги, ишлаб чиқариш тўхтатиб турилганлиги муносабати билан, шунингдек қонунчиликка мувофиқ вақтинча иш жойида бўлмаган ходимнинг иш ўрни сақланиб қоладиган бошқа ҳолларда вақтинча иш жойида бўлмаган фуқаролар;

- ҳақ тўланадиган лавозимга сайланган ёки тайинланган фуқаролар;

- Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардияси, Давлат хавфсизлик хизмати тизимида, божхона органларида ва бошқа ҳарбий хизмат назарда тутилган идораларда хизматни ўтаётган фуқаролар;

- ўзини иш билан мустақил равишда таъминлаётган фуқаролар, шу жумладан ҳунармандлар, оилавий корхоналарнинг иштирокчилари, деҳқон хўжаликларининг, ишлаб чиқариш кооперативларининг аъзолари, фермер хўжаликларининг аъзолари, ўзини ўзи банд қилган шахслар сифатида рўйхатга олинган шахслар, якка тартибдаги тадбиркорлар, шунингдек хизматлар кўрсатиш (ишларни бажариш) бўйича, шу жумладан фуқаровий-ҳуқуқий тусдаги шартномалар бўйича шахсий меҳнати билан иштирок этишга асосланган фаолиятни амалга оширувчи бошқа шахслар;

- Ўзбекистон Республикасидан ташқарида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқаролар;

- ўз фаолиятини қонунчиликка мувофиқ амалга ошираётган нодавлат нотижорат ташкилотларида, шу жумладан диний ташкилотларда ишлаётган фуқаролар банд деб ҳисобланадилар.

@yuridik_konsaltuz_bot - савол йўлланг, тез фурсатда малакали юристлар жавобини олинг!

@yuridikkonsalting