Get Mystery Box with random crypto!

​​#мурожаат Савол: Ассалому алайкум. Мен 16 йилдан буён уму | YURIDIK KONSALTING⚖️

​​#мурожаат

Савол:
Ассалому алайкум. Мен 16 йилдан буён умумий ўрта таълим мактабида тўгарак раҳбари, ёшлар етакчиси, кадрлар бòйича менежер ва кутубхоначи вазифаларида ишлаб келмоқдаман. Шу билан бирга ОТМнинг сиртқи бўлим БЦТИ йўналиши 4-курс талабасиман. Мен мактаб раҳбариятидан бу йил дарс сўрасам, 2-малака тоифасига эга бир пенсионер ходимга дарс берилиши сабабли менга дарс ажратиб бўлмаслигини айтишди. Шу тўғрими. Агар пенсионер ходимлар ишдан кетишни исташмаса, ёш кадрлар қандай иш билан таъминланиши мумкин? Жавоб учун олдиндан рахмат.

Юрист жавоби:
Ассалому алейкум ҳурматли фуқаро сизнинг саволингизга қуйидагича жавоб берамиз.

Вазирлар Маҳкамасининг 275-сонли қарори билан тасдиқланган низомнинг 8-бандига кўра олий таълим муассасасининг 4-курсида, педагогика йўналишларида кундузги, кечки, сиртқи бўлимларнинг 3-курсида ўқиётган шахслар педагогик йўналишда ишлашлари мумкин. Аммо уларга ўрта махсус, касбий маълумотга эга бўлган тегишли лавозимдаги ходимнинг базавий тариф ставкаси асосида ҳақ тўланади.

Демак, педагогик йўналишда ўқиётган талабалар 3-курсдан дарс беришлари мумкин.

Дарс тақсимотига келсак, «Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида» низомнинг 15-банди асосидаги устувор кетма-кетлик бўйича дарс тақсимланса, қонунан тўғри иш қилинган бўлади.

Шунингдек, ушбу низомнинг 19-бандига кўра пенсионерларга дарс соатлари меҳнат қонунчилигига асосан мазкур Низомнинг 15-бандида белгиланган кўрсаткичлар устувор кетма-кетлиги асосида тақсимланади. Пенсионер ўқитувчи билан меҳнат шартномасини бекор қилиш Меҳнат кодексининг 17-моддасига мувофиқ иш берувчининг ҳуқуқидир. Шу сабабли ҳам пенсионер шахснинг ҳам дарс ўтиш ҳуқуқи мавжуд.

Юқоридаги асосларга кўра педагогик йўналишда ўқиётган талабалар 3- курсдан дарс бериши ҳамда урарга юқоридаги кетма кетлик асосида дарслар тақсимлаб берилиши мумкин.
Агар дарс тақсимотида ҳуқуқларингиз бузилган деб ҳисобласангиз сиз туман Адлия бўлимига шикоят билан мурожаат қилишингиз мумкин.


@yuridik_konsaltuz_bot - савол йўлланг, тез фурсатда малакали юристлар жавобини олинг!

@yuridikkonsalting