Get Mystery Box with random crypto!

​​ СИНФ РАҲБАР БЎЛИШИМ МУМКИНМИ? Ассалому алейкум ҳурматли Юр | YURIDIK KONSALTING⚖️

​​ СИНФ РАҲБАР БЎЛИШИМ МУМКИНМИ?

Ассалому алейкум ҳурматли Юристлар. Мен умумий ўрта таълим мактабида ўқитувчиман. Инглиз тили фанидан дарс бераман. Синф раҳбар бўлмоқчи эдим лекин директор сен бўлолмайсан. Сабаби инглиз тили гуруҳларга бўлиниб ўқитилганлиги учун дейди. Шу гапи тўғрими.

Юрист жавоби:

Директорингизнинг гапи нотўғри. Чунки, 2021-йил 1-мартдаги "Умумий ўрта таълим муассасаларининг синф раҳбарлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш тўғрисида" ги Халқ таълими вазирлиги 52-сонли буйруғи қабул қилинган. Унга кўра синф раҳбарга қўйиладиган талаблар биттага қисқарди. Синф раҳбар синфдаги ўқувчилар гуруҳларга бўлиниб ўқитилмайдиган фанлар ўқитувчилари бўлиши керак деган талаб олиб ташланди.

Ҳозирги кунда фақат устунлик берилган, холос. Бу фани гуруҳларга бўлиб ўқитиладиган ўқитувчи синф раҳбар бўлиши мумкин эмас дегани эмас.

Синф раҳбар авваламбор синфдаги ўқувчилар гуруҳларга бўлиниб ўқитилмайдиган фанлар ўқитувчиларига, кейинги навбатда эса синфдаги ўқувчилари гуруҳларга бўлиниб ўқитиладиган фанлар ўқитувчиларига бириктирилиши белгиланган.

Ҳозирги кунда синф раҳбар бўлиш учун қуйидаги талаблар мавжуд :

камида 3 йиллик педагогик иш стажига эга бўлган;

мактабда асосий ишчи сифатида фаолият олиб бораётган;

бошқарувчанлик қобилиятига эга бўлган;

ўқувчилар билан ишлаш жараёнига масъулият билан ёндаша оладиган;

Демак, сиздан бошқа синф раҳбар бўлиш учун талабгор бўлмаса, сизни синф раҳбар қилишга мажбур. Фани бўлиниб ўқитилмайдиган ўқитувчи талабгор бўлса, унга устунлик берилади.

@yuridik_konsaltuz_bot - савол йўлланг, тез фурсатда малакали юристлар жавобини олинг!

@yuridikkonsalting