Get Mystery Box with random crypto!

​​ Магистратура босқичида таълим олаётган хотин-қизлар диққати | YURIDIK KONSALTING⚖️

​​ Магистратура босқичида таълим олаётган хотин-қизлар диққатига!

Ҳукумат қарори (447-сон, 15.08.2022 й.) билан Давлат ОТМнинг магистратура босқичига тўлов-контракт асосида қабул қилинган ва таълим олаётган хотин-қизларнинг тўлов-контракт суммасини Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Шу сабабли давлат ОТМнинг магистратура босқичига тўлов-контракт асосида қабул қилинган ва таълим олаётган талаба хотин-қизлар (талабгорлар) 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб ўқув йили учун тўлов-контрактнинг тўлиқ суммасини қоплаб бериш юзасидан (табақалаштирилган тўлов-контракт тўловлари бундан мустасно) ўзлари таълим оладиган ОТМ ректори (филиал директори) номига 15-сентябргача ариза билан мурожаат этишлари керак.

Ушбу муддатдан кейин тақдим этилган аризалар кўриб чиқилмайди.

Аризалар 3 иш кунида кўриб чиқилиб, рўйхат шакллантирилади.

Эслатма: Агарда сиз университетнинг филиалида таълим олсангиз ариза филиал директори номига ёзилиши лозим.

@yuridik_konsaltuz_bot - савол йўлланг, тез фурсатда малакали юристлар жавобини олинг!

@yuridikkonsalting