2022-09-03 06:53:14
1-афсона: Туғруқдан кейин муздек сув ичинг
АСЛО! Туғруқхонага дарди тутиб кетаётган аксарият аёлларга ана шу маслаҳатни беришади. Гўёки туғруқдан кейин бир пиёла муздек сув ичилса, она эмизикли даврида ҳар қандай мева ва сабзавотларни хомлигича истеъмол қилиши мумкин бўлармиш‒у, боланинг ичи бузилмас эмиш. Очиғи, бир пиёла муздек сув боланинг кейинги ҳаётига (жумладан, соғлиғига) ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди. Бироқ онанинг танаси учун зарари бор. Жазирама ёзда туққан бўлсангиз ҳам, совуқ сув ичманг. Ички органларни шамоллатиб қўйишингиз мумкин.
2-афсона: Таъқиқланган маҳсулотларни ейишнинг йўли бор
ЙЎҚ! Чилла чиқмагунча ёки бола бир ёшга тўлгунга қадар онага боланинг ичаклари микрофлорасига таъсир этувчи цитрус мевалар, қовун-тарвузларни ейиш тавсия этилмайди. Айримлар эса ёш оналарга буларни ейиш мумкинлигини, фақат истеъмол вақтида кўкракни кўтариб туриш кераклигини айтишади. Бу гапларга ишонманг!
3-афсона: Белга тухум суртилса, бақувват бўлади
КИМ БИЛАДИ ДЕЙСИЗ?! Чилла вақтида туққан аёлнинг белига тухум ва эски сомон сувоқ деворнинг тупроғи аралашмасини суртиб, бойлаб қўйиш ҳақида эшитгандирсиз? Бу одатни кўпинча бувиларимиз, момоларимиз кўрсатмаларига асосан бажарамиз. Унинг қанчалар фойдали ёки зарарли эканлиги исботланмаган. Нимага ишонсанг, ўша ҳақиқатга айланади, деган гап бор. Балки шунинг учун ҳам момоларимизга бу усул фойда бергандир. Замонавий тиббиёт тарбиялаган авлод — бизга бу иш эриш туюлгани учун ҳам фойда бермас
4-афсона: Туққан аёл гўзаллашади!
АЛБАТТА! Оналик бахти аёл чиройига чирой қўшади! ҳомиладорликдан кейин қоринда қолган излар ёки унинг осилиб қолгани, эмизиш жараёнидан сўнг кўкрак ҳолатининг ўзгариши эса эркак (мулоҳазали бўлса, албатта!) учун қайсидир маънода аҳамиятсизга айланади. Негаки, рафиқаси бетакрор қадди-қоматини у оталик бахтига эришиши учун қурбон қилган. Лекин дугонажонлар, жуфтингизни бу билан бор-йўғи бир йил чалғитишингиз мумкин. Ўзингизга беэътибор бўлиб қолманг, асло!
5-афсона: Туғруқ саломатликка фойда!
ҲА! Аммо ҳар бир аёл ўзига хос бўлгани каби, организмлар ҳам ўхшаш бўлмайди. Ҳаммага туғруқ турлича таъсир кўрсатади. Кимдадир ҳайз даври оғриқсиз кеча бошласа, ҳуснбузарлари йўқолса, бошқаларни эса бавосил қийнаши, бачадон бўйни эрозияси пайдо бўлиши мумкин. Аммо туғруқ ва эмизиш аёл организмига ижобий таъсири илмий жиҳатдан исботланганини ҳам унутмаслик керак!
6-афсона: Қомат асл ҳолига қайтмайди!
ЁЛҒОН! Ҳаммаси туққан аёл ва унинг ҳаракатларига боғлиқ! Қоматни асл ҳолига қайтариш имконияти бор. Бунинг учун эса жисмоний машқлар бажариш, рақсга тушиш, ҳовузда сузиш фойда беради. Эмизиш даври тугагач эса парҳез тутиш ҳам мумкин.
@
Yosh_onalarga_maslahatlar
@Marhabo_Karimova_sherlari
@Ayollar_uchun_retseptlar
@Muslima_ona_kundaligi
@Uddaburon_bekalar
@Foydali_tibbiyot_uz
@Homiladorlik_davri
@Dildagii_Satrlar
@Ogilmi_Qizmi
@love_ifor
1.9K viewsedited 03:53