Get Mystery Box with random crypto!

Болалар касал бўлмасин Кўзимиз қувончи, Жаннат райҳони, Ола | Yosh onalarga maslahatlar

Болалар касал бўлмасин

Кўзимиз қувончи, Жаннат райҳони,
Оламнинг беғубор, митти инсони,
Оғритмагин, азоб тортмасин жони,
Аллоҳим, болалар касал бўлмасин..

Меҳрибонларининг меҳрин бағрида,
Яйраб, эркаланиб ўсмоқ даврида,
Кўзи ёшланмасин оғриқ зарбидан,
Аллоҳим, болалар касал бўлмасин..

Юзларидан олма кулгуларини,
Тушларидек  тоза туйғуларини,
Дард бузмасин ширин уйқуларини,
Аллоҳим, болалар касал бўлмасин.

Жавдираб боқмасин ҳеч нигоҳлари,
Юракни тешгайдир гўдак оҳлари,
Ота - онасининг  кўз  қароқлари,
Аллоҳим, болалар касал бўлмасин..

Ғам соя солмасин гулдек юзига,
Шифо бер,ҳар банданг ўғил-қизига,
Шодлиг-у қувонч бер мунчоқ кўзига,
Аллоҳим, болалар касал бўлмасин..

Одамзодга англат бу неъмат қадрин,
Гўдаклар тортмасин гуноҳлар жабрин,
Мурғак вужудидан аритгил  дардин,
Аллоҳим, болалар касал бўлмасин..

Жажжи фаришталар улғайсин омон,
Бўлсинлар аллома, дониши замон,
Ўзинг ҳамроҳ бўлгин уларга ҳар он,
Аллоҳим, болалар касал бўлмасин..

Кечиргил, бизларни, буюк яратган,
Асрагил бир умр фарзанд доғидан,
Шукурлар қилайлик,тотиб бахтидан,
Болалар ҳеч қачон касал бўлмасин!


Муножот Каримжон қизи

@Yosh_onalarga_maslahatlar
@Marhabo_Karimova_sherlari
@Homiladorlik_davri
@Ogilmi_qizmi