Get Mystery Box with random crypto!

"YORQIN HAYOT" GAZETASI

Telegram kanalining logotibi yorqin_hayot1 — "YORQIN HAYOT" GAZETASI Y
Telegram kanalining logotibi yorqin_hayot1 — "YORQIN HAYOT" GAZETASI
Kanal manzili: @yorqin_hayot1
Toifalar: Siyosat , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 201
Kanalning ta’rifi

"YORQIN HAYOT" gazetasining telegramdagi rasmiy kanali
Gazetaning ilk soni 1935-yil 28-iyulda nashr etilgan.
Bog‘lanish uchun:
998694622565
998936760669
998990576634
998991072998
Kanal admini: @Jahongir_tuxtasinov

Ratings & Reviews

1.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 3

2021-02-09 14:52:49 #САНАМАЪЛУМОТИ

Навоий – тадбиркор, иқтисодчи, миллиардер. Унинг даромади қанча бўлган?

Фахри Ҳиротийга асосланиб Бертелснинг маълумот беришича, Ҳазрат Навоийнинг 1 кунлик даромади – 75000 динор. Шундан 15000 динори харажат қилинган.

1 динор = 4.25 грамм олтин.
Ҳисоблаймиз:
75000*4.25=318750 (318.75 килограмм)
Бугунги ҳисобга кўра:
1 динор=212 доллар.
Ҳазрат Навоийнинг бир кунлик даромади бугунги ҳисобда:
75000*212=15900000 $ (ўн беш миллион тўққиз юз минг доллар).
Харажати:
15000*212=3180000$ (уч миллион бир юз саксон минг доллар).
Соф даромад:
15900000-3180000=12720000.
Демак, Навоий бобомизнинг бир кунлик харажатлардан ташқари соф даромади: Ўн икки миллион етти юз йигирма минг доллар.
Бу бир йилда:
12720000*365=4642800000 (тўрт миллиард олти юз қирқ икки миллион саккиз юз минг доллар).

Сўмга ўзингиз айлантириб оласиз!

Хулоса: Навоий – буюк тадбиркор, иқтисодчи, миллиардер!

Одилжон AВАЗНАЗАРОВ.

____________
Бизни кузатишда давом этинг!

@NamanganHaqiqati_Rasmiy
www.namhaqiqat.uz
422 viewsJahongir To‘xtasinov, 11:52
Ochish/sharhlash
2021-02-09 09:43:47 Расман: сайловлар октябрь ойида ўтказилади

"Сайлов қонунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонун қабул қилинди.

Ўзгартиришга кўра, Президентликка сайлов, Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатасига, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлов тегишинча уларнинг конституциявий ваколат муддати тугайдиган йилда – октябрь ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказилиши белгиланди (илгари декабрь ойида эди).

Шунингдек, сайловларни ўтказиш бўйича сайлов участкалари туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларининг тақдимномасига биноан округ сайлов комиссиялари томонидан, туман, шаҳар Кенгашлари депутатлари сайловини ўтказиш бўйича сайлов участкалари эса туман, шаҳар сайлов комиссиялари томонидан тузилади (илгари сайлов участкалари туман ва шаҳарлар ҳокимликлари тақдимномасига биноан округ сайлов комиссиялари томонидан тузилган).

Эндиликда Халқ депутатлари туман, шаҳар (бундан халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши мустасно) Кенгашига сайлов ўтказиш бўйича округ сайлов комиссиялари тузилмайди.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

____________
Бизни кузатишда давом этинг!

Янада кўпроқ ва ишончли маълумотлар
@NamanganHaqiqati_Rasmiy телеграм каналида

www.namhaqiqat.uz
74 viewsJahongir To‘xtasinov, 06:43
Ochish/sharhlash
2021-02-09 06:20:35
#Navoiy580

НАВОИЙНИ ЎҚИБ

Минг машаққат билан чиқдим мен,
Қирқ йил тирмашдим бу чўққига.
«Шоирмассан. Тушавер қайтиб!»
Шундай бўлди ҳукм — ўқилган.

Теграмга бир боқди у ютоқиб
Дунё кўриб олмоқ ғамида,
Ерга қайтиб тушмоғим учун
Яна қирқ йил керак... камида.

Матназар АБДУЛҲАКИМ
111 viewsJahongir To‘xtasinov, edited  03:20
Ochish/sharhlash
2021-02-09 06:18:37
Ҳамон долзарб рубоий!
248 viewsJahongir To‘xtasinov, 03:18
Ochish/sharhlash
2021-02-05 06:45:18
Жаҳон чемпиони бўлган ёш математик

Муҳаммадмустафо Маҳаммаджонов 6 ёшда. У Учқўрғон туманининг Қўғай қишлоғида яшайди.

Муҳаммадмустафо 5 ёшидан буён ментал арифметика билан шуғулланади.
Бувиси Ойгул Бўрибоеванинг айтишича, қаҳрамонимиз математиклар сулоласининг давомчиси экан.

Ёш математик бўш вақтларида расм чизиш билан ҳам шуғулланиб туради. У китоб ўқишни ҳам жуда яхши кўради.

Муҳаммадмустафо кўплаб танловларда фахрли ўринларни эгаллаган. Малайзия 25-жаҳон олимпиадасида онлайн қатнашиб, чемпион бўлган. Ушбу танловда 84 та давлатдан 7800 нафар турли ёш тоифасида иштирокчилар ичида ғолиблар сафида бўлган.

Муҳаммадмустафо ҳозирда шу йилнинг март ойида Австралияда бўлиб ўтадиган чемпионатга тайёргарлик кўрмоқда.

Наманган хабарлари
124 viewsJahongir To‘xtasinov, 03:45
Ochish/sharhlash
2021-02-05 06:41:38
ПРЕЗИДЕНТ ҚАРОРИ: АЛИШЕР НАВОИЙ НОМИДАГИ ХАЛҚАРО ЖАМОАТ ФОНДИНИ ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти 2021 йил 4 февраль куни "Алишер Навоий номидаги халқаро жамоат фондини ташкил этиш тўғрисида"ги қарорни имзолади.

Мазкур қарор билан қуйидагилар Фонднинг асосий вазифалари этиб белгиланди:

Алишер Навоий ҳаёти, юксак инсонпарварлик ғоялари ва илмий-адабий меросини юртимизда ва халқаро миқёсда кенг ўрганиш ва тарғиб қилиш;

Алишер Навоий асарларини хорижий тилларга таржима қилиш, мукаммал илмий нашрларини яратиш, уларни республикада ва чет элларда нашр этиш;

Алишер Навоийнинг илмий-адабий меросини тадқиқ этаётган адиб ва олимлар фаолиятига кўмаклашиш, улар яратган илмий ва бадиий асарларни жамлаш, шоир ижодини ўрганаётган, жумладан хорижий давлатлардаги илмий-ижодий марказлар билан ҳамкорлик қилиш;

ҳар йили Алишер Навоий туғилган сана – 9 февраль куни халқаро конференция (симпозиум) ва “Навоийхонлик кунлари”ни ташкил этиш ва ўтказиш.

namangan24.uz сайти
Канал
:
@namanganim24
79 viewsJahongir To‘xtasinov, 03:41
Ochish/sharhlash
2021-02-05 06:41:19
#ИҚТИБОС

Қўрқманглар, ортингизда Президент турибди

"Сизлар менга елкадошсиз, ёрдамингизга таянаман. Адолатни етказишдан тўхтаманглар, қўрқманглар. Ортингизда Президент турибди. Адолат, адолат, адолат! Яна бир марта адолат. Бу йўлдан ортга қайтмаймиз. Сизлар адолатни тарафдори бўлсангиз, ҳақиқатни ёзсангиз, раҳбарлар ҳозир сизларни ёмон кўриши мумкин, аммо охири ишлашга тушади. Тизимни ишлашига олиб келади бу. Мен сизларга ишларингизда омад тилайман".

Шавкат Мирзиёев.
(Риштон халқаро кулолчилик марказида ОАВ ходимлари билан бўлган жонли мулоқотдан)

____________
Бизни кузатишда давом этинг!

@NamanganHaqiqati_Rasmiy
www.namhaqiqat.uz
92 viewsJahongir To‘xtasinov, 03:41
Ochish/sharhlash
2021-02-03 11:07:02
185 viewsJahongir To‘xtasinov, 08:07
Ochish/sharhlash
2021-02-03 10:59:55
179 viewsJahongir To‘xtasinov, 07:59
Ochish/sharhlash
2021-02-03 07:20:29
#online

Туманимизда "Аёл дунё безаги, меҳр-муҳаббат рамзи!" шиори остида аёллар фестивали ўтказилмоқда.

Туман ҳокимлиги ҳамда маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ташаббуси билан хотин-қизлар бандлигини таъмилаш, уларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, ижтимоий ва ҳуқуқий муҳофаза қилиш, кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш мақсадида ташкил этилган ўнлаб амалий тадбирларни ўз ичига олган мазкур фестиваль туманимиз марказидаги “Пахтакор” ўйингоҳида спорт-мусиқали машғулотлардан иборат "флешмоб" билан бошланди.
71 viewsJahongir To‘xtasinov, 04:20
Ochish/sharhlash