Get Mystery Box with random crypto!

ПРЕЗИДЕНТ ҚАРОРИ: АЛИШЕР НАВОИЙ НОМИДАГИ ХАЛҚАРО ЖАМОАТ ФОНДИН | "YORQIN HAYOT" GAZETASI

ПРЕЗИДЕНТ ҚАРОРИ: АЛИШЕР НАВОИЙ НОМИДАГИ ХАЛҚАРО ЖАМОАТ ФОНДИНИ ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти 2021 йил 4 февраль куни "Алишер Навоий номидаги халқаро жамоат фондини ташкил этиш тўғрисида"ги қарорни имзолади.

Мазкур қарор билан қуйидагилар Фонднинг асосий вазифалари этиб белгиланди:

Алишер Навоий ҳаёти, юксак инсонпарварлик ғоялари ва илмий-адабий меросини юртимизда ва халқаро миқёсда кенг ўрганиш ва тарғиб қилиш;

Алишер Навоий асарларини хорижий тилларга таржима қилиш, мукаммал илмий нашрларини яратиш, уларни республикада ва чет элларда нашр этиш;

Алишер Навоийнинг илмий-адабий меросини тадқиқ этаётган адиб ва олимлар фаолиятига кўмаклашиш, улар яратган илмий ва бадиий асарларни жамлаш, шоир ижодини ўрганаётган, жумладан хорижий давлатлардаги илмий-ижодий марказлар билан ҳамкорлик қилиш;

ҳар йили Алишер Навоий туғилган сана – 9 февраль куни халқаро конференция (симпозиум) ва “Навоийхонлик кунлари”ни ташкил этиш ва ўтказиш.

namangan24.uz сайти
Канал
:
@namanganim24