Get Mystery Box with random crypto!

Yangiliklar_24

Telegram kanalining logotibi yangiliklar_uz7_24 — Yangiliklar_24 Y
Telegram kanalining logotibi yangiliklar_uz7_24 — Yangiliklar_24
Kanal manzili: @yangiliklar_uz7_24
Toifalar: Kattalashtirilmagan
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 13

Ratings & Reviews

5.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 5

2022-09-05 12:20:14 Хитой G7 давлатларининг Россия нефтига нарх чегарасини жорий этиш қарорига қарши чиқди.
6 views09:20
Ochish/sharhlash
2022-09-05 10:42:48 Афғонистон даҳшатлари

Афғонистон учун бугун ҳар кунгига қараганда оғир бошланди, кутилмаган теракт ва зилзила оқибатида бир нечта одамлар ҳалок бўлди.

Бугун, 5 сентябрь куни Афғонистон шарқий вилоятларида содир бўлган 5,3 магнитудали зилзилада 6 киши вафот этди, 9 нафар одам жароҳатланган.

Шунингдек, Кобулда жойлашган Россия элчихонаси ёнида теракт содир этилди. Консулхонада портлаш россиялик дипломат виза олиш учун навбатда турганлар рўйхатини ўқиш учун чиққанида рўй берган, натижада 20 киши ҳаётдан кўз юмган.
6 views07:42
Ochish/sharhlash
2022-09-05 10:40:28 Финландияда нега оммавий коррупция йўқлиги ва ҳеч қачон бўлмаслиги ҳақида 5 тушунтириш:
1. Финнлар асло ҳашамат ва дабдабага ўч эмаслар. Дабдабаю асъаъса — дегенератлар (туғма жисмоний ва руҳий нуқсонларга эга инсон) учун ўрта асрларга хос кўнгилхушликдир. Тилла унитазга фақатгина дегенерат ёзилиши мумкин.
2. Финнлар ўз халқининг бошқа вакиллари ҳисобидан ўз оиласининг бойиши — ўз халқидан нафратланиш эканлигини билади. Фақатгина аблаҳ инсонларгина бундай йўл тутиши мумкин.
3. Финнлар бюджет пулларини "туя" қилиш — ўз фарзандлари, невараларига нисбатан нафрат эканлигини аниқ-тиниқ тушуниб етишади, чунки айнан ўз авлодлари шу йўллардан юришади, шу мактабларда ўқишади. Ўз фарзандлари ва невараларини фақатгина бадбахт инсонгина ёмон кўриши мумкин.
4. Финнлар аниқ ишонишадики, ўғри инсон — доимо қўрқоқ бўлади. У доим фош бўлиш ва ўз қилмишларига адолатли жазо берилишидан қўрқиб яшайди. Бундай инсон ҳеч қачон эркин бўла олмайди. Бундай инсон халқ назаридан ажралиб қолган олқиндидир.
5. Финнлар ўз фарзандини бирор жойга "жойлаштириб" қўйиш — алал-оқибатда ўзларига жуда катта зиён етказишини билишади. Агар инсон ҳаммасига ўз билими ва муваффақиятлари орқасидан ўзи эришмаса ёки камида меросга қонуний қўшилмаса — унга ёмон бўлиши аниқ. Келажакда фарзанди бошига муаммоларни фақатгина аҳмоқ одамгина раво кўриши мумкин.

P.S.: Бизда ҳам худди шундай, фақат тескариси...
6 views07:40
Ochish/sharhlash
2022-09-05 10:01:58 Трасс Буюк Британияда электр энергияси нархини музлатиб қўйишни режалаштирмоқда

Буюк Британия ташқи ишлар вазири Лиз Трасс энергия инқирози фонида бош вазир сайловида ғалаба қозонган тақдирда, келгуси қишда миллионлаб хонадонлар учун электр энергияси нархини музлатиш режасини эълон қилди.
6 views07:01
Ochish/sharhlash
2022-09-05 08:21:23 Эндиликда Германия Украинага фақат иттифоқчилари билан келишган ҳолда қурол етказиб беради — Олаф Шолц

Германия канцлерининг сўзларига кўра, унинг мамлакати АҚШ ва Буюк Британия билан биргаликда Киевга бир нечта ракета тизимлари, Нидерландия билан эса гаубитсаларни тақдим этади.
8 views05:21
Ochish/sharhlash
2022-09-05 07:58:28 Канадада пичоқли ҳужумлар оқибатида 10 киши ҳалок бўлди, 15 киши яраланди

Канаданинг марказий Саскачеван провинциясида содир этилган кўплаб ҳужумларда камида 10 киши ҳалок бўлди, яна 15 киши яраланди, дея хабар берди полиция. Ҳужумчилар қочиб кетишди, бутун вилоят уларни қидирмоқда.

Ҳужумчилар қурбонлари 13 хил жойда топилган.

Маҳаллий ҳукумат Саскачеваннинг барча аҳолиси, айниқса Жеймс Смит Кри маҳаллий ҳудудига яқин бўлганлардан яширинишларини сўради.
8 views04:58
Ochish/sharhlash
2022-09-02 12:58:49 22 сентябрь куни БМТ Хавфсизлик кенгашининг Украина бўйича йиғилиши вазирлар даражасида бўлиб ўтади, деди Франциянинг БМТдаги доимий вакили Никола де Ривер.

Вазирлар учрашувига Россия ва Украина ташқи ишлар вазирлари таклиф қилинган.
10 views09:58
Ochish/sharhlash
2022-09-02 07:47:17 Олаф Шолц Владимир Путин билан музокараларни давом эттиришини яна бир бор таъкидлади

“Мен Россия президенти билан Москвада узун стол атрофида учрашганман. Мен у билан кўп марта телефон орқали суҳбатлашганман. Ва аниқ айтаманки, мен буни давом эттираман”, деди Шолц Эссен шаҳри аҳолиси билан учрашувда.

Германия канцлери, шунингдек, Германия ўз зарарига Россия газини рад этишга мажбур деб ҳисобламаслигини айтди.
10 views04:47
Ochish/sharhlash
2022-09-02 06:35:52 The Washington Times ўз мақоласида Қўшма Штатлар ўзининг қулаши томон кетаётганини кўрсатувчи бешта аломатни санаб ўтди:

— Мигрантлар учун очиқ эшиклар сиёсати;
— Элита томонидан миллатнинг қадриятларини масхара қилиш;
— Жиноятчиларнинг жазосиз қолиши;
— Бошпанасизлар сонининг кўпайиши, ҳамда уларнинг аксарияти руҳий касаллар ва гиёҳвандлар эканлиги;
— Демография билан боғлиқ муаммолар.

Мақола муаллифлари АҚШ ўзини ичкаридан йўқ қилаётганига ишонишини таъкидлади. Шунингдек мақола муаллифларининг фикрига кўра, мамлакат ўзини жаҳон сиёсатида гегемон деб ҳисоблашдан олдин ички долзарб муаммоларни ҳал қилиши керак.
8 views03:35
Ochish/sharhlash
2022-09-02 06:35:08 Кремль: Путин Токаев билан телефон орқали мулоқот қилди ва Токаевга ўз мурожаатида белгиланган кенг кўламли ислоҳотларни амалга оширишда муваффақиятлар тилади.

Президентлар Россия-Қозоғистон муносабатларини янада ривожлантириш ва чуқурлаштиришга ўзаро ниятларини билдирдилар.
8 views03:35
Ochish/sharhlash