Get Mystery Box with random crypto!

The Washington Times ўз мақоласида Қўшма Штатлар ўзининг қулаш | Yangiliklar_24

The Washington Times ўз мақоласида Қўшма Штатлар ўзининг қулаши томон кетаётганини кўрсатувчи бешта аломатни санаб ўтди:

— Мигрантлар учун очиқ эшиклар сиёсати;
— Элита томонидан миллатнинг қадриятларини масхара қилиш;
— Жиноятчиларнинг жазосиз қолиши;
— Бошпанасизлар сонининг кўпайиши, ҳамда уларнинг аксарияти руҳий касаллар ва гиёҳвандлар эканлиги;
— Демография билан боғлиқ муаммолар.

Мақола муаллифлари АҚШ ўзини ичкаридан йўқ қилаётганига ишонишини таъкидлади. Шунингдек мақола муаллифларининг фикрига кўра, мамлакат ўзини жаҳон сиёсатида гегемон деб ҳисоблашдан олдин ички долзарб муаммоларни ҳал қилиши керак.