Get Mystery Box with random crypto!

Yangiliklar_24

Telegram kanalining logotibi yangiliklar_uz7_24 — Yangiliklar_24 Y
Telegram kanalining logotibi yangiliklar_uz7_24 — Yangiliklar_24
Kanal manzili: @yangiliklar_uz7_24
Toifalar: Kattalashtirilmagan
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 13

Ratings & Reviews

5.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 4

2022-09-11 20:19:41 12 сентябрь куни Шавкат Мирзиёевнинг дастурий аҳамиятга эга, концептуал мақоласи чоп этилади

Эртага, 12 сентябрь куни мамлакатимиз ва қатор етакчи хорижий давлатларнинг нуфузли газеталарида ва интернет-нашрларида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Самарқанд саммитига бағишланган дастурий аҳамиятга эга, концептуал мақоласи чоп этилади.

Бу олий даражадаги учрашувдан нималар кутиляпти? Саммит Ўзбекистон, минтақа ва умуман замонавий дунё учун қанчалик муҳим? Янги даврда Ўзбекистон нега минтақавий ва глобал миқёсда кенг ҳамкорлик ва мулоқотни илгари сурмоқда? Ўзбекистоннинг ШҲТга раислиги ташкилот фаолиятида қандай акс этди?

Шу ва бошқа муҳим саволларга Президентимизнинг эртанги мақоласида жавоб топиш мумкин.
15 views17:19
Ochish/sharhlash
2022-09-11 19:53:30 Кремль: Франция президенти Эммануэл Макрон ва Владимир Путин суҳбатлашди:

— Путин ва Макрон Украинадаги хавфсизлик, жумладан, Запорожье АЭСдаги вазият юзасидан батафсил ва очиқ фикр алмашишди;

— Путин Макрон билан суҳбатда "Украина донини биринчи навбатда ривожланаётган мамлакатларга юбориш керак" деган позицияни тасдиқлади;

— Путин ва Макрон МАГАТЭ иштирокида Запорожье АЭС атрофидаги вазият бўйича сиёсийлаштирилмаган ўзаро ҳамкорликка тайёрлигини билдирди;

— Путин Макронга Украинанинг Запорожье АЭСга мунтазам ҳужумлари ва Россиянинг станцияни ҳимоя қилиш чоралари ҳақида гапирди;

— Европа комиссияси Россия Федерациясидан ривожланаётган мамлакатларга маҳсулот ва ўғитлар етказиб беришга тўсқинлик қилмаслиги керак;

— Путин Макрон билан суҳбатда Киев Донбасснинг фуқаролик инфратузилмасига қарши Ғарб қуролларидан фойдаланаётганини таъкидлади.
11 views16:53
Ochish/sharhlash
2022-09-11 18:32:28 Россия Украина билан музокаралардан бош тортмайди, бироқ жараён қанчалик кечиктирилса, келишиш шунчалик қийин бўлади – Лавров.
9 views15:32
Ochish/sharhlash
2022-09-11 16:38:58
Россиянинг Ми-35 вертолётлари Купянск йўналишидаги Украина армияси позицияларига зарба берди.
9 viewsedited  13:38
Ochish/sharhlash
2022-09-10 12:43:19 Фатво: Тотализатор ўйинларини ўйнаш ва реклама қилиш – шаръан ҳаром

Қимор судхўрликдан ҳам олдинроқ ҳаром қилинган.

Ўзбекистон Мусулмонлар идораси Фатво бўлимига кўра, бу каби ишларни тарғиб қилаётганларнинг барчаси баробар гуноҳкор ҳисобланади.

“Бу каби ҳаром ишларни тарғиб қилаётганлар: хоҳ ОАВ орқали, хоҳ ижтимоий тармоқлар ёки бошқа усулда бўлсин – барчасининг ҳукми ўша ишни қилаётганлар билан баб-баравар бўлади, улар каби гуноҳкор ҳисобланади. Зеро, Аллоҳ гуноҳ ва зулм йўлида бир-бирингиз билан ҳамкорлик қилманглар, дея инсонларни ёмонликдан қайтарган.

Бу нарсаларни тарғиб қилаётганлар Аллоҳдан қўрқишсин.

Хулоса қилиб айтганда, турли номлар билан букмекерлик компанияларида ишлаётган ёки тотализаторлик билан шуғулланаётган ширкат ёхуд якка шахслар бўлсин, барчасининг ишлари шаръан ҳаром ҳисобланади, бу орқали топаётган мол-дунёлари ҳаром бўлади.
9 views09:43
Ochish/sharhlash
2022-09-10 10:34:55 Ҳозирда Украина Қуролли Кучлари Харьков вилоятидаги 30 дан ортиқ аҳоли пунктларини назорат остига олди – Владимир Зеленский.

"Вилоятнинг баъзи қишлоқларида ҳудудни текшириш ва хавфсизликни таъминлаш чоралари кўрилмоқда, биз аста-секин янги аҳоли пунктларини назоратга оламиз - биз ҳамма жойга Украина байроғини қайтарамиз", – деди Украина президенти.
8 views07:34
Ochish/sharhlash
2022-09-06 08:55:40 Германияда йил давомида электр энергияси нархи 860% га ошди.
4 views05:55
Ochish/sharhlash
2022-09-06 06:43:44 Бугун Донбассда рўй бераётган фожиа 2014 йилда ҳокимиятни куч билан эгаллаб олган ва минтақада жанговар ҳаракатлар бошлаган неонацистлар тузуми фаолияти натижасидир — Владимир Путин.
6 views03:43
Ochish/sharhlash
2022-09-05 17:03:48 Владимир Зеленский Франция президенти Эммануэл Макрон билан суҳбатлашганини айтди

Зеленский Макронга фронтдаги вазият ҳақида айтиб берганини ва у билан Франциядан кейинги ҳарбий ёрдамни мувофиқлаштирганини хабар қилди. Суҳбатдошлар МАГАТЭнинг Запорожье АЭСга миссияси натижалари борасида фикр алмашишди.
7 views14:03
Ochish/sharhlash
2022-09-05 16:16:02 Нидерландия новвойлари уюшмаси вакилининг сўзларига кўра, мамлакатдаги новвойларнинг 40%дан 60%гачаси 1 январдан бошлаб электр энергияси учун тўловларни тўлай олмайди. Бундан келиб чиқадики, мамлакатда 1500 дан ортиқ новвойхона ёпилиш арафасида.
6 views13:16
Ochish/sharhlash