2024-04-04 18:07:06
Шаръий ҳукм: Маййит қабрга қўйилгач, ўша кеча “Хуфтан” намозидан кейин “Ваҳшат” намозини ўқиш мустаҳабдир.
БИСМИЛЛАҲИР РАҲМАНИР РАҲИЙМ
ВАҲШАТ НАМОЗИ
Ҳазрати Расули акрам (с.а.в.о.) буюрадилар: “- Орангиздан, фоний дунёни тарк этганларга раҳм қилинг, уларнинг биринчи қабр кечасида Накир ва Мункарлар билан савол – жавоблари осон кечиши ва қабр сиқишидан қийналмасликлари учун улар ҳақига ваҳшат намозини адо этинглар”.
Ваҳшат намози 2 (икки) ракъатдан иборат бўлиб, у қуйидагича ўқилади:
Ният: Икки ракъат “Ваҳшат” намозини адо этаман, қурбатан илаллоҳ Аллоҳу акбар.
Биринчи ракъатда: “Ҳамд” сурасидан сўнг “Оятал курси”
Иккинчи ракъатда: “Ҳамд” сурасидан сўнг 10 маротаба “Қадр” (инно анзалноҳ) сураси ўқилади.
Намознинг охирида саломлар берилгач, қуйидаги зикр айтилади:
Аллоҳумма салли ало Муҳаммадин ва Оли Муҳаммад, вабъас савобаҳо ило қабри
ШЕРАЛИ БИН ҚУРБОН, дея намоз ниҳоясига етказилади.
Аллоҳ ўз даргоҳида қабул қилсин!
Кулли нафсин зоиқатул мавт
14.8K views15:07