2024-04-13 21:18:28
ХУДОНИНГ ЭНГ СУРБЕТ ДУШМАНИ
(“Маҳфил” телекўрсатувидан)
Қуръони каримнинг муборак “Бақара” сураси, 204-оятида Аллоҳнинг шундай каломи келади:
وَمِنَ النَّاسِ مَنْ يُعْجِبُكَ قَوْلُهُ فِي الْحَيَاةِ الدُّنْيَا وَيُشْهِدُ اللَّهَ عَلَى مَا فِي قَلْبِهِ وَهُوَ أَلَدُّ الْخِصَامِ
Одамлар орасида шундай кимса ҳам борки, унинг дунё ҳаёти тўғрисидаги гапи сизга қизиқарли бўлади. Дилидаги “иймони” га Аллоҳни гувоҳ қилади, ваҳоланки, ўзи Аллоҳга (Исломга) нисбатан душманларнинг ашаддийсидир.
Бундай одамлар ўзларига Худони гувоҳ қиладилар ва айтадиларки “- Оғайни, менинг ҳеч бир муаммом йўқ, қалбимда ҳеч бир (ёмон) ғаразим ҳам йўқ.” - дейдилар. Яна айтадиларки “- Мен қизлар озод (бемалол) бўлишларини хоҳлайман, сенга турлича бўлиш ёқмайдими? Ҳадеб, ота-онани ҳурмат қил деб айтасизлар. Ўз оиланг ҳақида ҳадеб гапираверасизлар. Нима учун бу ишларни қиласизлар?”
Буларни гапини эшитган тушунчаси паст, дунёқараши тор доирали бўлганлар “- Ҳа, бу одам рост айтаяпти. Ёмон нарсалар айтмаяптику!” – деб, эътироф этишади.
Бир муддат ўтгач, қарабсизки, мана шундай ўзбошимча ва сурбетларнинг гапига амал қилганларнинг оиласи тазалзулга учраб бошлаган, яқинлари билан муносабат манфий томонга қараб ўзгарган, қадриятлари ва динини ҳимоя қилиш ҳам йўқ нарсага айланиб қолади, четга чиқиб қолади.
Саййид Азиз Саййид Исо ўғли таржимаси
https://t.me/xujasoatliklar
12.6K viewsedited 18:18