Get Mystery Box with random crypto!

Xalq ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari

Telegram kanalining logotibi xtvpress_o_qituvchi_xalq_talimi — Xalq ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari X
Telegram kanalining logotibi xtvpress_o_qituvchi_xalq_talimi — Xalq ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 17.22K
Kanalning ta’rifi

📚 @XTVPRESS Халқ таълими ўқитувчилари учун махсус канал
☑️ Биз сизга тақдим этамиз:
🆕 Таълим янгиликлари
🗂 Иш ҳужжатлари
📝 Ишланмалар
📺 Видеолавҳалар
📷 ️Фотолавҳалар
☎️ Таклифлар учун: @federer_2020
☎️ Реклама хизмати: @rg_agentlik

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-07-13 18:29:01
— Miyangizni maksimal ishlashga undaydigan!

— Dunyoqarashingizni keskin o'zgartiruvchi haqiqiy kreativ kanal!

— Ko’p gapirmaymiz, ko’pga yetadigan qilib gapiramiz!

SIZ IZLAYOTGAN MANZIL

ULANISH
@Motivatsiya_olamiHD
3.1K views15:29
Ochish/sharhlash
2022-07-13 11:01:46
Ёзнинг қайноқ ҳароратига чидай олмаяпсизми? Кун жуда ҳам исиб кетмоқдами?

Биз сизларга "ARCTIC AIR ULTRA" ни тавсия этамиз!


"ARCTIC AIR ULTRA" мини кондиционерининг қулайликлари:

Офиc, меҳмонхона, ошхона ҳоҳлаган хонага кўчириб олиб юришингиз мумкин, ҳажми: 16.5х16.5х17 см.

Мини кондиционер ҳавони совутади, намлайди ва тозалайди.

12 волтда ишлайди. Ток сарфи умуман сезилмайди, паст кучланишда ҳам ишлайди.

3 хил тезликка эга.

Маҳсус бачоги мавжуд шу ерга қанча совуқ сув қуйсангиз шунча муздек ҳаво беради.

Чегирма нархи: 197.000

Акция тури: 1+1=3

ЕТКАЗИБ БЕРИШ БЕПУЛ!

Тўловни маҳсулотни қабул қилиб олганда қиласиз.

БУЮРТМА БЕРИШ
БУЮРТМА БЕРИШ
БУЮРТМА БЕРИШ


Телеграм бот орқали буюртма бериш:

@xarid_uzbot
@xarid_uzbot
3.1K views08:01
Ochish/sharhlash
2022-07-12 19:00:08Иккинчи мутахассисликка ҳужжатлар қабули бошланди, аризалар 10 августга қадар қабул қилинади

Республикадаги давлат олий таълим муассасаларига иккинчи ва ундан кейинги олий маълумот бўйича ўқитишга номзодлардан аризалар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ikkinchitalim.edu.uz платформаси орқали онлайн қабул қилинади.

Бунда номзодлар платформада:

ўзининг паспорт маълумотлари, ЖШШИР маълумоти ҳақида ахборотларни киритади;
диплом ва унинг иловасининг электрон нусхасини юклайди;
ҳамда ўқиш истагини билдирган олий таълим муассасаси ва таълим йўналишини танлайдилар.

Бунда, хорижий давлатлар таълим муассасаларининг 1992 йил 1 январдан кейин берилган дипломлари белгиланган тартибда нострификациядан ўтказилган бўлиши лозим.

Иккинчи ва ундан кейинги олий маълумот бўйича ўқитиш фақат тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Аризалар 10 августга қадар қабул қилинади.


@XTV_CHAT - Методик ёрдам олинг ва беринг

@XTVPRESS - Халқ таълими ўқитувчилари ахборот хизматининг телеграм каналига уланиш учун


https://t.me/+ic9oRifRVJw0NGQy
5.1K views16:00
Ochish/sharhlash
2022-07-12 17:30:27
#Ягона_форма

Қашқадарёлик ўқувчиларнинг ягона мактаб формасига ўтишига тайёргарлик кўрилмоқда

Қайд этиш лозимки, 2022-2023 ўқув йилида Қашқадарё вилоятидаги умумтаълим мактабларининг жами 699077 нафар ўқувчиларининг ягона мактаб формасига эҳтиёжи аниқланди.

Шундан, кам таъминланган оила фарзандлари сони 20127 нафарни, “Аёллар дафтари”га кирувчи оила фарзандлар сони 20504 нафар, “Ёшлар дафтари”га кирувчи оила фарзандлар сони 2831 нафар, “Темир дафтари”га кирувчи оила фарзандлар сони 5474 нафарни, жами 48 936 нафарни ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, "Ёшлар дафтари", "Темир дафтар", " Аёллар дафтари" оилалари фарзандари учун ягона мактаб формаларини сотиб олинишида туман(шаҳар) ҳокимликларини ташаббуслари орқали имтиёзлар мавжуд эканлигини маълум қиламиз.

Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати


@XTV_CHAT - Методик ёрдам олинг ва беринг

@XTVPRESS - Халқ таълими ўқитувчилари ахборот хизматининг телеграм каналига уланиш учун


https://t.me/+ic9oRifRVJw0NGQy
3.9K views14:30
Ochish/sharhlash
2022-07-11 19:02:56 Халқ таълими тизимида фаолият олиб бораётган, бироқ олий маълумотга эга бўлмаган ўқитувчилар учун алоҳида имкониятлар яратиб берилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 июндаги ПҚ-289-сон қарорига асосан 2023/2024 ўқув йили қабулидан бошлаб педагогик йўналишларнинг сиртқи таълим шаклига фақат тажрибали, бироқ олий маълумотга эга бўлмаган устозлар топшириши мумкин.

Менимча, бу ҳозирги кунда халқ таълимида фаолият олиб бораётган устозларимиз учун яна катта имконият. Ўтган йили улар учун 500 та, бу йил 1000 та алоҳида квота берилган бўлса, кейинги йилда педагогика йўналишидаги барча сиртқи квоталарга ҳаракат қилишлари мумкин бўлади (мисол учун 2022/2023 қабулида педагогик йўналишлар учун сиртқи квота 8 000дан ошди).

Квоталар, олий таълим муассасаларининг имкониятига қараб ошиб боради, лекин, танганинг иккинчи томони ҳам бор.
Ўтган йилдаги қабул имтиҳонларида айнан олий маълумотга эга бўлмаган устозларнинг тўплаган баллари жуда паст бўлган.
40-50 фоиз педагоглар максимал баллнинг 30 фоизини ҳам тўплай олмаган. Бу рақам ўйлантирмаслиги мумкин эмас.

Шунинг учун, олий маълумотга эга бўлмаган, лекин мактабда фаолият олиб бораётган ўқитувчиларга мурожаат қилишни лозим топаябман.
Билимингизни оширинг. Бу фақатгина ўзингиз учун керак.

Сизга тайёр ва бепул имконият борлигини эслатаман.

Халқ таълими вазирлиги ҳамда “Ziyo Forum” ННТ томонидан Alltest платформаси орқали фанлардан билим олиш ва тестларга тайёргарлик кўриш учун бепул имконият яратиб берилган. Промокоддан фойдаланиб, имтиҳонларга бепул тайёрланинг (промокод - alltest10000).

Ўқишни истагида бўлган устозлар учун Вазирлик доимо имконият яратиб беришга тайёр.


@XTV_CHAT - Методик ёрдам олинг ва беринг

@XTVPRESS - Халқ таълими ўқитувчилари ахборот хизматининг телеграм каналига уланиш учун


https://t.me/+ic9oRifRVJw0NGQy
5.3K views16:02
Ochish/sharhlash
2022-07-10 18:59:02Нима учун конспект юритиш тартибини қайта жорий этиш зарурияти пайдо бўлди?

Анча йиллик иш тажрибасига эга бўлган ўқитувчилар конспект ёзиш, дарс жараёнига қандай тайёргарлик кўриш ҳақида жуда яхши билишади. Илгари ўқитувчилардан жуда кўп ҳужжатлар талаб қилинарди.

Сўнги йилларда эса ўқитувчиларни ортиқча қоғозбозликдан қутқариш мақсадида ҳужжатлар сони кескин камайтирилди. Шу жумладан конспект ёзиш тартиби ҳам бекор қилинди.

Шундан сўнг кўп йиллардан буён педагоглик фаолияти билан шуғилланиб келаётган ўқитувчилар конспект ёзиш тартибини қайта жорий қилиш лозимлиги ҳақида таклифлар бера бошлади.

Негаки айрим ўқитувчилар дарс жараёнига умуман тайёргарликсиз келишни одат қилиб олди. Тан олиб айтиш керак у тоифадаги ўқитувчилар дарс мобайнида кўргазмали материаллардан ҳам мавзуга оид тақдимотлардан ҳам фойдаланмади. Айримларнинг фикрича конспект юритиш тартиби қайта жорий қилинса, ҳеч бўлмаганда бир кун аввал ўқитувчининг дарс жараёнига тайёрланиши учун туртки бўлар экан.

Шу сабабли Президент томонидан имзоланган «2022–2026 йилларда халқ таълимини ривожлантириш бўйича миллий дастур»да Халқ таълими вазирлигига 2022 йилнинг 1 сентябрига қадар ўқитувчиларининг педагогик иш режаси ва юкламаларига ўзгартириш киритиш масаласини кўриб чиқиш вазифаси юклатилди. Ҳозир вазирлик шу масала устида бош қотириб, сўровнома ўтказиш ишларини олиб бормоқда.

Конспект юритиш тартибнинг қайта жорий қилиниши бўйича ўзимнинг шахсий фикрим қўйдагича:

Менимча бу тартибни қайта жорий қилиш билан ҳеч қандай натижага эришиб бўлмайди. Чунки дарсга яхши тайёргарлик кўришни одат қилмаган ўқитувчига мажбурлаб конспект ёздирсангиз ҳам ёздирмасангиз ҳам ҳеч қандай натижа ололмайсиз. Ундан кўра биз ўқитувчининг дунёқарашини ўзгартиришимиз керак.

Ишонаверинг конспект ўзимизни ўзимиз алдаш учун бир воситага айланиб қолади. Бир йиллик конспектни тайёрлаб олиш эса ёш кадрларга муаммо эмас. Яхшиси ўқитувчи конспект тайёрлаш ўрнига тежалган вақтини ўз устида ишлашга сарфласа мақсадга мувофиқ бўларди.

Дарс сифатини ошириш учун ўқитувчидан ортиқча ҳужжат талаб қилиш эмас аксинча ўқувчиларни дарсда олган билимларни синовдан ўтказиб, ўқитувчининг иш фаолиятига баҳо бериш мақсадга мувофиқ бўлади.
Манба.


@XTV_CHAT - Методик ёрдам олинг ва беринг

@XTVPRESS - Халқ таълими ўқитувчилари ахборот хизматининг телеграм каналига уланиш учун


https://t.me/+ic9oRifRVJw0NGQy
9.2K views15:59
Ochish/sharhlash
2022-07-10 11:59:45
ҲАВО ЖУДА ҲАМ ИСИБ КЕТДИМИ?

Ҳозироқ INTEX осон йиғулувчи бассейнига буюртма беринг ва жазирама иссиқни ўз ховлингизда фарзандларингиз билан муздеккина ўтказинг!

Ўчами: Узунлиги - 1.83 м, эни - 2 м, баландлиги - 51 см (турли хил ўлчамлар мавжуд)

Жазирама иссиқда ўз ҳовлингизга муздак сувга тўла бассейнингиз бўлишига нима етсин

Эски нархи: 497.000 сўм
Чегирма нархи: 377.000 сўм

ЕТКАЗИБ БЕРИШ БЕПУЛ!

Тўловни маҳсулотни қабул қилиб олганда қиласиз.


БУЮРТМА БЕРИШ
БУЮРТМА БЕРИШ
БУЮРТМА БЕРИШ


Телеграм бот орқали буюртма бериш:

@xarid_uzbot
@xarid_uzbot
3.3K views08:59
Ochish/sharhlash
2022-07-09 18:30:00Кимлар абитуриент сифатида ўқишга топшира олишади?
#abituriyent

Жуда кўп марта тушунтириш берганимизга қарамасдан, кўпчилик "мен яна қайта ўқишга топшира оламанми" деб сўрашмоқда. Ҳатто айримлар "жорий йилдан техникумни тугатганлар ўқишга топширолмайдиган бўлганмиш" деган миш-мишларни ҳам кўтариб юришибди.

Шу каби саволларга биттада жавоб беришга ҳаракат қиламан. Демак, ОТМларнинг бакалавриат босқичига қуйидагилар ҳужжат топшира олишади:

Умумий ўрта таълимнинг 11-синфини тугатганлар.

Бунда барча мактаблар, шу жумладан Президент ва ижод мактаблари, ихтисослашган ва ҳарбий мактаблар, лицейлар, гимназиялар, хуллас барчаси кириб кетади. Муҳим жиҳати албатта 11-синф негизида шаҳодатнома бўлиши керак, 10-синфни тугатиб топшириб, талаба бўлиб ўқиш имкони йўқ;

Ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими муассасасини тугатганлар.

Бунда академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари, касб мактаблари ва техникумлар киради. Бунда ҳам тўлиқ тугаган ва диплом берилган бўлиши керак. Кимлардир 3 йиллик, кимлардир 2 йиллик ўқиган бўлиши мумкин;

Олий таълимда ўқиётган талабалар.

Бунда ҳозирда Ўзбекистондаги давлат ёки нодавлат, шунингдек хориждаги ОТМларда талаба бўлиб ўқиётганлар мактаб, лицей, коллеж ва ҳ.к. дипломлари билан ўқишга ҳужжат топширишлари мумкин. Ўқишга кирган тақдирда қаерда ўқишини ўзи танлайди, хоҳласа ҳозирги талабалигини давом эттиради, хоҳласа янги кирган жойида ўқийди.

Талабаларнинг ўқишга топшириши ҳеч қандай муаммо (масалан, ўқишдан четлатиш) олиб келмайди. Аммо Сизлардан илтимосим, шунчаки ўйин учун топшириб ўтирманг, мабодо ўқишга кирсангизу, кейин ташлаб кетсангиз, битта абитуриент жойини беҳудага банд қилган бўласиз, кейинчалик бўшаб қолган ўринга ҳеч кимни олишмайди;

ОТМларни тугатган дипломли олий маълумотлилар.

Аллақачон бир марта олий маълумот олиб бўлган шахслар ҳам бемалол яна қайта бакалавриат босқичига ҳужжат топшириб кўришлари мумкин. Улар ҳам худди ҳозирги талабалар сингари мактаб, лицей, коллеж ва ҳ.к. дипломлари билан ўқишга ҳужжат топширишади, университет дипломи билан эмас. Бу ерда яна бир жиҳат, амалдаги қонунчиликка кўра, бир марта олий маълумот олиб бўлганларнинг (грант ёки контрактда ўқиганлигидан қатъи назар) иккинчи марта талаба бўлиши фақат тўлов-контракт асосида бўлади. Яъни улар грантга даъвогарлик қила олмайди, кирса ҳам фақат контрактда ўқишади.

Хуллас, мана шу юқоридаги 4 та тоифадаги шахслар бемалол my.dtm.uz сайти орқали абитуриент сифатида ҳужжат топшириб кўришлари мумкин. Барчага омад!


@XTV_CHAT - Методик ёрдам олинг ва беринг

@XTVPRESS - Халқ таълими ўқитувчилари ахборот хизматининг телеграм каналига уланиш учун


https://t.me/+ic9oRifRVJw0NGQy
5.2K views15:30
Ochish/sharhlash
2022-07-09 06:16:53Ҳурматли юртдошлар, қадрли халқ таълими тизими ходимлари!

Аввало, сизларни, сиз орқали барча оила аъзоларингизни юртимиз бўйлаб кенг нишонланаётган Қурбон ҳайити байрами билан самимий табриклайман.

Шукроналик ва инсонлар ўртасидаги ўзаро ҳамжиҳатлик, бағрикенглик хислатларини ўзида мужассам этган ушбу қутлуғ айём халқимиз маънавий ҳаётида катта ўрин тутишини алоҳида таъкидлаб ўтишни истардим.

Айтиш лозимки, ушбу файзли кунларда юртдошларимиз дўстлик ва биродарлик руҳида хайру саховат ва эзгу амалларни адо этиб, бир-бирларига яхшилик ва меҳр-муҳаббат улашадилар. Қалбларидаги энг самимий изҳорларини яқинларига изҳор этишади. Шу билан бирга, Қурбон ҳайити оилаларимиз тотувлиги, дастурхонларимиз тўкинлиги, турмушимиз фаравонлигини янада теранроқ ҳис қилишга ундайдиган файзли ва тўла маънода катта шукуҳга эга гўзал айёмлардан биридир.

Азиз устозлар!

Тан олиб айтишимиз керак, бугунги геосиёсий майдонда рўй бераётган турли манфаатлар тўқнашуви, айниқса, инсонларнинг онги ва руҳиятига ҳар томонлама таъсир этиш орқали миллатлар дахлсизлигига раҳна солишга уриниш ҳолатлари, афсус учраб турмоқда.

Шундай экан, ушбу жараёнда барчамиз ўз фуқаролик ҳамда касбий позициямизни тўла англаган ҳолда, оилаларимиз ҳамда таълим муассасаларида юксак маънавий муҳит ва одоб қоидаларини янада кенг жорий этишда жонбозлик кўрсатишимиз, бу орқали жамият ривожи ва халқимиз маънавий ҳаёти ривожига ўз муносиб ҳиссамизни қўшишимиз лозим, деб ҳисоблайман.

Барчангизни яна бир бор қутлуғ айём — Қурбон ҳайити байрами билан чин қалбимдан табриклайман ҳамда сизларга сиҳат-саломатлик, оилавий тотувлик, бахт-саодат тилайман.

Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов


@XTV_CHAT - Методик ёрдам олинг ва беринг

@XTVPRESS - Халқ таълими ўқитувчилари ахборот хизматининг телеграм каналига уланиш учун


https://t.me/+ic9oRifRVJw0NGQy
5.7K views03:16
Ochish/sharhlash
2022-07-08 18:59:02 Ўрта махсус маълумотли ўқитувчилар учун 1000 та мақсадли қабул параметрлари тасдиқланди

Халқ таълими тизимида фаолият олиб бораётган, бироқ олий маълумотга эга бўлмаган ўқитувчилар учун олий маълумотли бўлиш имконияти пайдо бўлди.

Ўзбекистон Республикаси давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича Давлат комиссиясининг 2022 йил 2 июлдаги мажлис баёнига асосан олий маълумотга эга бўлмаган ўқитувчилар учун тўлов-контракт асосида сиртқи таълим шакли бўйича алоҳида 1000 та мақсадли қабул параметрлари тасдиқланди.

Бу ўринларга умумтаълим муассасаларида фаолият юритаётган, олий педагогик маълумотга эга бўлмаган ҳамда камида 5 йил педагоглик стажига эга бўлган ўқитувчилар даъвогарлик қилиши мумкин.

Бунинг учун олий таълимга эга бўлмаган, мақсадли қабул параметрлардаги жойларга даъвогар ўқитувчилар иловадаги ОТМ йўналишларига барча абитуриентлар қатори 20 июлга қадар тегишли тартибда Давлат тест маркази порталида рўйхатдан ўтишлари керак.

Олий таълимга эга бўлмаган даъвогар ўқитувчилар ўрнатилган тартибда кириш имтиҳонларида иштирок этади ва асосий квотага кира олмаган тақдирда мақсадли қабул параметрлари доирасида баллар кетма-кетлигида ўқишга тавсия қилинади.


@XTV_CHAT - Методик ёрдам олинг ва беринг

@XTVPRESS - Халқ таълими ўқитувчилари ахборот хизматининг телеграм каналига уланиш учун


https://t.me/+ic9oRifRVJw0NGQy
5.7K views15:59
Ochish/sharhlash