Get Mystery Box with random crypto!

#Ягона_форма Қашқадарёлик ўқувчиларнинг ягона мактаб формасиг | Xalq ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari

#Ягона_форма

Қашқадарёлик ўқувчиларнинг ягона мактаб формасига ўтишига тайёргарлик кўрилмоқда

Қайд этиш лозимки, 2022-2023 ўқув йилида Қашқадарё вилоятидаги умумтаълим мактабларининг жами 699077 нафар ўқувчиларининг ягона мактаб формасига эҳтиёжи аниқланди.

Шундан, кам таъминланган оила фарзандлари сони 20127 нафарни, “Аёллар дафтари”га кирувчи оила фарзандлар сони 20504 нафар, “Ёшлар дафтари”га кирувчи оила фарзандлар сони 2831 нафар, “Темир дафтари”га кирувчи оила фарзандлар сони 5474 нафарни, жами 48 936 нафарни ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, "Ёшлар дафтари", "Темир дафтар", " Аёллар дафтари" оилалари фарзандари учун ягона мактаб формаларини сотиб олинишида туман(шаҳар) ҳокимликларини ташаббуслари орқали имтиёзлар мавжуд эканлигини маълум қиламиз.

Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати


@XTV_CHAT - Методик ёрдам олинг ва беринг

@XTVPRESS - Халқ таълими ўқитувчилари ахборот хизматининг телеграм каналига уланиш учун


https://t.me/+ic9oRifRVJw0NGQy