Get Mystery Box with random crypto!

​Иккинчи мутахассисликка ҳужжатлар қабули бошланди, аризалар 1 | Xalq ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari

Иккинчи мутахассисликка ҳужжатлар қабули бошланди, аризалар 10 августга қадар қабул қилинади

Республикадаги давлат олий таълим муассасаларига иккинчи ва ундан кейинги олий маълумот бўйича ўқитишга номзодлардан аризалар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ikkinchitalim.edu.uz платформаси орқали онлайн қабул қилинади.

Бунда номзодлар платформада:

ўзининг паспорт маълумотлари, ЖШШИР маълумоти ҳақида ахборотларни киритади;
диплом ва унинг иловасининг электрон нусхасини юклайди;
ҳамда ўқиш истагини билдирган олий таълим муассасаси ва таълим йўналишини танлайдилар.

Бунда, хорижий давлатлар таълим муассасаларининг 1992 йил 1 январдан кейин берилган дипломлари белгиланган тартибда нострификациядан ўтказилган бўлиши лозим.

Иккинчи ва ундан кейинги олий маълумот бўйича ўқитиш фақат тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Аризалар 10 августга қадар қабул қилинади.


@XTV_CHAT - Методик ёрдам олинг ва беринг

@XTVPRESS - Халқ таълими ўқитувчилари ахборот хизматининг телеграм каналига уланиш учун


https://t.me/+ic9oRifRVJw0NGQy