Get Mystery Box with random crypto!

Xolis nazar | Расмий канал

Telegram kanalining logotibi xolis_nazar — Xolis nazar | Расмий канал X
Telegram kanalining logotibi xolis_nazar — Xolis nazar | Расмий канал
Kanal manzili: @xolis_nazar
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 816
Kanalning ta’rifi

Ахборот-таҳлил канали.
Барча мавзуларга холис назар билан боқинг!!!
Бизни кузатинг
👉Youtube
👉Facebook
👉Instagram
Реклама ва мурожаатлар учун: @xolisnazarga

Ratings & Reviews

4.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 3

2021-12-18 10:04:58
#Расмийлар_изоҳи

“Ўзсувтаъминоти” АЖ Ахборот хизмати раҳбари А.Муродовнинг расмий баёнот берди

Унга кўра, жорий йилнинг январь-ноябрь ойларида “Ўзсувтаъминот” АЖ ва унинг ҳудудий масъулияти чекланган жамиятлари томонидан сув таъминоти ва оқова сув тармоқларига 3 704 та ноқонуний уланиш ҳолатлари аниқланди.

Энг юқори кўрсаткичлар:
Хоразм вилоятида – 910 та;
Наманган вилоятида – 714 та;
Тошкент вилоятида – 599 та ҳолат.

Мазкур қонунбузарликлар туфайли давлат ва жамият манфаатларига жами 35,2 миллиард сўмлик зарар етказилган.

Қолаверса, ушбу давр мобайнида акциядорлик жамияти ва унинг ҳудудий масъулияти чекланган жамиятлари томонидан республика бўйича 5 421 нафар жисмоний ва юридик истеъмолчи жами 19,8 миллиард сўмлик қарздорлиги учун сув таъминоти тармоғидан узилган.

Xolisnazar.uz
99 views07:04
Ochish/sharhlash
2021-12-18 09:11:59
#Дефект
Коррупция енгилган жамиятда яшашни истасангиз...

Адлия вазири Русланбек Давлетов куни кеча «Ўзбекистон прокуратураси: кеча, бугун ва эртага» мавзусида ўтказилган халқаро илмий-амалий конференцияда қайд этишича, охирги 5 йил давомида коррупцион қилмишни содир этиб, жиноий жавобгарликка тортилган мансабдор шахслар сони 14 мингдан ошган. Шулардан 160 нафардан ортиғи республика миқёсидаги, 1 минг 270 нафардан ортиғи вилоят миқёсидаги ҳамда 13 минг нафардан ортиғи туман миқёсидаги мансабдор шахслар саналади.

Хўш, нега амалдорлар коррупциядан қўрқмаяпти? Уни қандай бартараф этиш мумкин? Дунё тажрибаси қандай? Нега ҳолат кўпайса-кўпаймоқдаки, камаймаяпти?

Мазкур саволларга жавобни бу ерда ўқинг!

Xolisnazar.uz
208 views06:11
Ochish/sharhlash
2021-12-18 08:47:58 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Novavax компаниясининг «Covavax» вакцинасидан фавқулодда фойдаланишни маъқуллади.

Инновация вазирлиги
244 views05:47
Ochish/sharhlash
2021-12-18 08:09:59
#БОР_ГАП
Пойтахтда ечимини кутаётган муаммолар камайгани йўқ
Ёхуд Ортиқхўжаевга ортиқча ишониб бўлмайдими?

Хабарингиз бўлса, 2 йил аввал пойтахтдаги Ғафур Ғулом боғи 49 йилга ижарага Сингапурнинг BMP Smart Decision компанияси(аслида ўзимизнинг қоракўз инвестор)га берилган эди. Компания инвестиция мажбуриятлари қаторида модернизация қилиш ва жаҳон стандартларига жавоб берадиган замонавий боғ барпо этиши лозим эди. Бироқ икки йил ўтдики, замонавий боғдан дарак йўқ.

Хўш нима учун? Батафсил...

Xolisnazar.uz
292 views05:09
Ochish/sharhlash
2021-12-18 07:54:59 #Сиз_учун_фойдали

Мактабларни аттестацияси қачон ва кимлар томонидан ўтказилади?

Мактаблар аттестацияси хорижий тажрибалар асосида ички ва ташқи аттестациядан иборат икки босқичда ўтказилади.

Ички аттестация ҳар йили мактаб директорининг ўқув-тарбия ишлари бўйича ўринбосари раислигидаги комиссия томонидан камида бир ой давомида ўтказилади.

Унинг асосий мақсади мактаб фаолиятидаги камчиликларни ҳар йили аниқлаш ва бартараф этиш орқали мактабни йилдан-йилга ривожлантиришдан иборат.

Ташқи аттестация ҳар беш йилда бир марта туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудири раислигидаги комиссия томонидан уч кун муддатда ўтказилади.

Мазкур жараёнда малакали экспертларни жалб қилган ҳолда мактаб фаолиятини ички аттестация натижаларининг ҳаққонийлиги жойида ўрганилади ва таълим сифати ҳолатига баҳо берилади.
Таълим сифатини назорат қилиш Давлат инспекцияси.

Xolisnazar.uz
297 views04:54
Ochish/sharhlash
2021-12-18 07:13:58
#Хабардормисиз?

Қонунчиликка кўра, ишдан маҳрум бўлган, биринчи марта иш қидираётган, узоқ (1 йилдан кўп) танаффусдан кейин ишни қайта бошлашни истаган ва ишсиз деб эътироф этилган шахсларга:

ишсизлик нафақаси тўлаш;
қарамоғидагиларни ҳисобга олган ҳолда моддий ёрдам бериш;
касб ўрганиш, малака ошириш ёки қайта тайёрлаш даврида стипендия тўланиши ҳамда шу даврни меҳнат стажига қўшиш;
ҳақ тўланадиган жамоат ишларида қатнашиш имконияти таъминланади.

Иш қидираётганларни рўйхатга олиш, ишсиз деб эътироф этиш, уларга ёрдам кўрсатиш, ишсизлик нафақаларини тўлаш туман (шаҳар) аҳоли бандлилига кўмаклашиш марказлари томонидан амалга оширилади.
(Ҳуқуқий ахборот)

Xolisnazar.uz
558 views04:13
Ochish/sharhlash
2021-12-18 06:29:59 #Об_ҳаво

«Ўзгидромет» Ўзбекистонда бугунги об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Унга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 0–2 даража совуқ, кундузи 14–16 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, кечга томон баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ҳарорат кечаси 0–5 даража совуқ, кундузи 3–8 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 0–5 даража илиқ, кундузи 10–15 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ–3 даража илиқ, кундузи 12–17 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ–3 даража илиқ, кундузи 13–18 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0–5 даража илиқ, кундузи 5–10 даража илиқ бўлади.

Xolisnazar.uz
454 views03:29
Ochish/sharhlash
2021-12-18 06:07:58
#Бир_ҳикмат_бир_сабоқ

Бекорчи одам тўкис бахтни ҳис қила олмайди, унинг юзида ҳамиша норозилик ва ҳафсаласизлик аломатларини кўрасиз.

Ҳейнрих Ҳейне

Xolisnazar.uz
701 views03:07
Ochish/sharhlash
2021-12-17 18:05:21
“Xolis nazar” кундалик электрон газетасида ўқинг:

Пойтахтда ўз ечимини кутаётган муаммолар сони ортмоқда
— Ажабланарлиси, Сенат ялпи мажлисида охирги икки ҳафтада ижтимоий тармоқлар трендига чиққан “Қўйлиқ” деҳқон бозори билан боғлиқ ҳолат кўтарилмади. Бирорта сенатор жаноб Ортиқхўжаев, “бу “Қўйлиқ” бозори машмашаси ҳақида нима дейсиз, майда чиновниклар бир-бирига зид баёнотлар бериб ётибди”, деб сўрамади. Ёки биз адашдикми?!

Депутат талаби қонун лойиҳасига киритилди
— Хорижий давлатлар тажрибасидан келиб чиқиб, норасмий валюта амалиётлари вужудга келишининг олдини олиш, шунингдек, хизматларни узлуксиз равишда (24/7 режимда) кўрсатиш имконини яратиш мақсадида хусусий тадбиркорларга валюта айирбошлаш хизматларини кўрсатишга рухсат бериш кўзда тутилмоқда.

Тилаб олинган ёмғир
— «Навоий-30» «Титаник»ни эслатарди. Йўқ, ундан ҳам катта эди. Бир бинонинг йўлаги шунча узун бўлишини ўша ерда кўрганман. Юраверасиз-юраверасиз, чапу ўнгдаги виқорли эшиклар сафи ҳеч тугамайди.

https://t.me/oltin_raqam_aksiya
502 views15:05
Ochish/sharhlash
2021-12-17 17:01:02 http://xolisnazar.uz/blog/61bc6ec7746713cde90d3a2e?id=61bc6ec7746713cde90d3a2e
484 views14:01
Ochish/sharhlash