Get Mystery Box with random crypto!

#Сиз_учун_фойдали Мактабларни аттестацияси қачон ва кимлар то | Xolis nazar | Расмий канал

#Сиз_учун_фойдали

Мактабларни аттестацияси қачон ва кимлар томонидан ўтказилади?

Мактаблар аттестацияси хорижий тажрибалар асосида ички ва ташқи аттестациядан иборат икки босқичда ўтказилади.

Ички аттестация ҳар йили мактаб директорининг ўқув-тарбия ишлари бўйича ўринбосари раислигидаги комиссия томонидан камида бир ой давомида ўтказилади.

Унинг асосий мақсади мактаб фаолиятидаги камчиликларни ҳар йили аниқлаш ва бартараф этиш орқали мактабни йилдан-йилга ривожлантиришдан иборат.

Ташқи аттестация ҳар беш йилда бир марта туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудири раислигидаги комиссия томонидан уч кун муддатда ўтказилади.

Мазкур жараёнда малакали экспертларни жалб қилган ҳолда мактаб фаолиятини ички аттестация натижаларининг ҳаққонийлиги жойида ўрганилади ва таълим сифати ҳолатига баҳо берилади.
Таълим сифатини назорат қилиш Давлат инспекцияси.

Xolisnazar.uz