Get Mystery Box with random crypto!

Xolis nazar | Расмий канал

Telegram kanalining logotibi xolis_nazar — Xolis nazar | Расмий канал X
Telegram kanalining logotibi xolis_nazar — Xolis nazar | Расмий канал
Kanal manzili: @xolis_nazar
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 816
Kanalning ta’rifi

Ахборот-таҳлил канали.
Барча мавзуларга холис назар билан боқинг!!!
Бизни кузатинг
👉Youtube
👉Facebook
👉Instagram
Реклама ва мурожаатлар учун: @xolisnazarga

Ratings & Reviews

4.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 4

2021-12-17 16:08:03 #Янгилик
Шамол электр станцияси қурилади

Саудия Арабистоннинг “ACWA Power” компанияси билан Қорақалпоғистон Республикасида қуриладиган 100 МВт қувватга эга шамол электр станцияси (ШЭС) лойиҳаси бўйича битимлар имзоланди. Лойиҳа қиймати 108 миллион долларни ташкил этди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қораўзак шамол электр станцияси лойиҳаси Ўзбекистондаги биринчи шамол энергетикаси лойиҳаси бўлиб, унинг инвестори очиқ тендер натижаларига кўра танланган “ACWA Power” компанияси бир кВт.соат электр энергияси учун 2,5695 АҚШ цент тарифини таклиф қилиб, тендерда ғолиб чиқди.

Лойиҳани амалга ошириш учун махсус ташкил этилган “ACWA Power Wind Karatau FE LLC” МЧЖ компанияси “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ билан 25 йил муддатга электр энергиясини сотиб олиш шартномасини имзолади.

Xolisnazar.uz
517 views13:08
Ochish/sharhlash
2021-12-17 15:22:58
#Расмий_ташриф

Президент Шавкат Мирзиёев Сеул шаҳрида Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси Спикери Пак Бён Сок билан учрашув ўтказди.
Учрашувда икки томонлама ҳамкорликни янада фаоллаштириш юзасидан батафсил фикр алмашилди.
Олий даражада эришилган келишувлар ижроси устидан самарали парламент назоратини таъминлаш муҳим экани қайд этилди. Икки мамлакат парламентлари вакиллари бу борада бор куч ва имкониятларини ишга солишларини таъкидладир.
Президент матбуот хизмати.

Xolisnazar.uz
496 views12:22
Ochish/sharhlash
2021-12-17 14:29:04 #Янги_қарор

Томорқа ер эгаларига кредит ажратилади

Президентнинг “Томорқадан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, шунингдек, аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Унга кўра, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасига 100 миллион АҚШ доллари эквиваленти миқдоридаги қарз маблағлари босқичма-босқич 4 йиллик имтиёзли давр билан 9 йил муддатга йиллик 2 фоиз ставкада йўналтирилади.

Шу асосда томорқа ер эгаларига:
қоида тариқасида, 100 бош парранда, 5-10 бош курка, 20 бош қуён, 5-6 бош қўй ва эчки, 5 та асалари уяси, интенсив усулда балиқ боқишни йўлга қўйиш, шунингдек, ихчам иссиқхоналар, “дала дўконлари” қуриш, артезиан қудуқларини қазиш;
кичик интенсив боғдорчилик, лимончилик ва узумчилик;
полиз, дуккакли, мойли экинлар, картошка етиштириш ва сабзавотчилик учун кредит ажратилади.

2026 йил 1 январгача:

томорқа ер эгалари билан кооперация асосида иш ташкил этган тадбиркорларга омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналари харид қилиш харажатларининг 30 фоизи миқдорида, бироқ 150 млн сўмдан ортиқ бўлмаган ҳажмда субсидия берилади;

сув таъминоти оғир томорқа ерлари ва фойдаланишдан чиққан майдонларни суғориш учун вертикал суғориш қудуқларини бурғулаш, дарёлар, каналлар ва бошқа сув объектларидан сув чиқариш воситаларини сотиб олиш ва ўрнатиш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби амал қилади.

Қарорга кўра, 2022 йилда сув таъминоти оғир ҳудудлардаги аҳоли томорқаларини суғориш учун жами 113 та туманда 2 150 та вертикал суғориш қудуқлари ишга туширилади.

2022 йил 1 апрелгача фуқаролар учун мўлжалланган, аҳоли томорқаларида етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини маркетплейс усулида сотишни йўлга қўйиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш бўйича онлайн маслаҳатлар кўрсатувчи махсус платформа фаолияти йўлга қўйилади.

Платформага уланиш ва хизматлардан фойдаланиш бепул бўлади.

Xolisnazar.uz
1.2K views11:29
Ochish/sharhlash
2021-12-17 14:01:02
#СИЗ_НИМА_ДЕЙСИЗ?

Фармон ва қарор сўзлари бош ҳарф билан ёзилиши керакми?

Бугун давлат тилига эътибор ҳар қачонгидан-да юқори. Шунга кўра, қонун ҳужжатлари ҳам давлат тили қоидалари асосида тайёрланиши керак. Бироқ расмий ҳужжатларда, ёзишмаларда энг кўп кўзга ташланадиган хатолардан бири — «қонун», «фармон», «қарор», «фармойиш», «буйруқ» каби сўзларни бош ҳарф билан ёзиш саналади. Ҳатто «Ўзбек тилининг асосий имло қоидаларини тасдиқлаш ҳақида»ги қарорда ҳам қонун сўзи гап ичида катта ҳарф билан ёзилган.

Умуман, «lex.uz«даги расмий ҳужжатларга назар ташласангиз, юқоридаги сўзлар бир ўринда бош ҳарф, бошқа бир ўринда кичик ҳарф билан ёзилганига гувоҳ бўласиз.

Нега ҳужжатлар бош ҳарф билан ёзилади?

Батафсил...

Xolisnazar.uz
544 views11:01
Ochish/sharhlash
2021-12-17 13:06:58
#Расмий_ташриф

Давлат раҳбарларининг музокараларидан сўнг икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими бўлди.
Президент Шавкат Мирзиёев ва Президент Мун Чжэ Ин Ўзбекистон Республикаси билан Корея Республикаси ўртасидаги алоҳида стратегик шериклик муносабатларини чуқурлаштириш тўғрисидаги қўшма баёнотни қабул қилдилар.

Икки мамлакат раҳбарлари ҳузурида соғлиқни сақлаш, “ақлли” шаҳарлар, энергетика, нодир металлар соҳасида ҳамкорлик қилиш, лойиҳаларни молиялаштириш бўйича қатор келишувлар имзоланди.
Президент матбуот хизмати.

Xolisnazar.uz
511 views10:06
Ochish/sharhlash
2021-12-17 12:45:15 #ЕЛВИЗАК
Кредитни таъминотчи олса...

Президентнинг жорий йил 27 мартдаги «Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида амалга ошириладиган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори асосида 2021 йил 1 апрелдан аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг кредит олиш учун аризалари Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари ягона электрон платформаси орқали қабул қилиш йўлга қўйилганди.

Давоми...

Xolisnazar.uz
505 views09:45
Ochish/sharhlash
2021-12-17 11:28:02
#БОР_ГАП
Қачон масъулларнинг масъулияти ошади?
Ёки сабаблар билан эмас, оқибатлар билан курашб юраверамизми?

«Ҳудудгаз Сурхондарё» газ таъминоти филиали директори М.Мансуровнинг Денов туманидаги «Инденим» савдо мажмуасида содир бўлган нохуш ҳолат сабаблари бўйича берган маълумотига кўра, 2013 йилда қурилган «Инденим» савдо мажмуасининг остида Денов тумани ҳокимлиги қозонхонасини газ билан таъминлайдиган ерости ўрта босимли газ қувури ўтказилгани аниқланган. Унинг қўшимча қилишича, амалдаги қурилиш нормалари ва қоидаларига кўра, иншоотнинг хавфсизлиги ва ишончлилигини таъминлаш учун Савдо мажмуаси ўрта босимли газ қувурининг хавфсизлик зонасини ҳисобга олган ҳолда қурилиши керак эди.

Аслида гап нимада эди? Батафсил...

Xolisnazar.uz
574 views08:28
Ochish/sharhlash
2021-12-17 10:22:02 http://xolisnazar.uz/blog/61bc2a3b746713cde90d3719?id=61bc2a3b746713cde90d3719
520 views07:22
Ochish/sharhlash
2021-12-17 09:51:22 #Расмийлар_изоҳи

МАКТАБ ЎҚУВЧИЛАРИ УЧУН ҚИШКИ ТАЪТИЛ 28 ДЕКАБРДАН БОШЛАНАДИ

Мактаб ўқувчилари учун II чоракнинг сўнгги куни 27 декабрга тўғри келиб, 28 декабрь куни қишки таътилнинг илк куни саналади.

Таътил 14 календарь кун, яъни 2022 йил 10 январгача давом этади.

Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати.

Xolisnazar.uz
1.2K viewsedited  06:51
Ochish/sharhlash
2021-12-17 09:40:18 #Лойиҳа

Валюта айирбошлаш хизмати билан тадбиркорлар ҳам шуғулланиши мумкин

Президентимизнинг “Рақобат муҳитига салбий таъсир кўрсатадиган тўсиқларни бартараф этиш ва тадбиркорлик фаолияти йўналишларини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси regulation.gov.uz порталида жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Мазкур лойиҳада хорижий давлатлар тажрибасидан келиб чиқиб, норасмий валюта операциялари вужудга келишининг олдини олиш, шунингдек, хизматларни узлуксиз равишда (24/7 режимда) кўрсатиш имконини яратиш мақсадида хусусий тадбиркорларга валюта айирбошлаш хизматларини кўрсатишга рухсат бериш режалаштирилмоқда.

Xolisnazar.uz
784 views06:40
Ochish/sharhlash