Get Mystery Box with random crypto!

358. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расул | Ҳар куни Ҳадис

358. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума куни жунубликнинг ғуслини қилса, сўнгра биринчи соатда борса, худди туя қурбонлик қилгандек бўлади. Ким иккинчи соатда борса, худди қорамол қурбонлик қилгандек бўлади. Ким учинчи соатда борса, худди шохли қўчқор қурбонлик қилгандек бўлади. Ким тўртинчи соатда борса, худди товуқ қурбонлик қилгандек бўлади. Ким бешинчи соатда борса, худди тухум қурбонлик қилгандек бўлади. Имом (хутбага) чиқса, фаришталар зикр тинглашга ҳозир бўлишади», дедилар.
Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.
#РАСУЛУЛЛОҲсоллаллоҳуалайҳивасаллам