Get Mystery Box with random crypto!

УЧ ЖОЙДА ХАТО ҚИЛДИНГИЗ Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу қор | Ҳар куни Ҳадис

УЧ ЖОЙДА ХАТО ҚИЛДИНГИЗ
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу қоронғи кечада одамларнинг аҳволини билиш учун шаҳарни айланиб юрарди. Уйлардан бирида чироқ нурини кўриб қолди. Ундан овоз ҳам эшитилиб турарди. Уйнинг эшиги олдига бориб, уйнинг ичини кузатди. Бир ҳабаш қулнинг олдида бир идиш турар, идишда шароб бўлиб, қул ундан ичаётган эди. Умар ичкарига кирмоқчи бўлган эди, эшик берк экан. У девордан ошиб ўтиб, уларнинг олдига кириб борди. Қўлига дарра ушлаб олган Умарни кўриб, одамлар эшикни очиб, тумтарақай қочиб кетишди. Умар розияллоҳу анҳу ҳалиги қулни ушлаб олди. Қул эса: «Эй мўминларнинг амири, хато қилдим. Тавба қиламан, тавбамни қабул қилинг», деди. Умар розияллоҳу анҳу: «Сени хатоинг учун урмоқчиман», деди. Қул: «Эй мўминларнинг амири, мен битта нарсада хато қилган бўлсам, сиз учта нарсада хато қилдингиз. Биринчиси - Аллоҳ таоло «Жосуслик қилманглар»²⁹ деган, сиз эса жосуслик қилдингиз. Иккинчиси - Аллоҳ таоло «Уйларга эшикларидан киринг»³⁰ деган, сиз эса девордан ошиб кирдингиз. Учинчиси - Аллоҳ таоло «Ўз уйларингиздан бошқа уйларга изн сўрамагунингизча ва уларнинг аҳлига салом бермагунингизча кирманг»³¹ деган. Сиз эса кирдингиз, лекин салом бермадингиз. Шу хатоларингиз эвазига менинг биргина хатоимни кечиринг. Мен Аллоҳ таолога тавба қиламан ва бу хатога бошқа қайтмайман», деди. Қулнинг гаплари маъқул келиб, Умар розияллоҳу анҳу уни кечирди.
²⁹ Ҳужурот сураси, 8-оят.
³⁰ Бақара сураси, 189-оят.
³¹ Нур сураси, 27-оят.
#Солиҳларгулшани