Get Mystery Box with random crypto!

Xabarlar 24 | Тезкор хабарлар

Telegram kanalining logotibi xabarlar_24 — Xabarlar 24 | Тезкор хабарлар
Kanaldagi mavzular:
Тезкор
آنا
Diqqat
Kanal manzili: @xabarlar_24
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 516.13K
Kanalning ta’rifi

Энг сўнгги тезкор хабарлар ва долзарб янгиликлар!
Реклама учун – @TXREKLAMA

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 10

2024-05-02 10:38:16
Андижонда гилос пишди

Андижонда апрел охири ва май бошида пишадиган меваси катта гилосни “Қўқон гилос” дейишади.
Май охирида пишадиган майда гилоснининг номи “Аччиқ гилос” ёки “Анжан гилос”.

Суратда, Олтинкўл туман Офтобачек маҳалласида олди қизариб пишган гилос. Мева-чевалари пишишни бошлади. Пишиқчиликка нима етсин?

@XABARLAR_24
23.2K viewsedited  07:38
Ochish/sharhlash
2024-05-02 09:44:49
#ана_холос

Картадан-картага пул ўтказишни назорат қилишни бошлашса нима бўлади:

Яширин иқтисодиёт баттар кучайиб ҳамма нақд пулга ўтиб кетади, Ўзбекистонда ҳам КРИПТОВАЛЮТАдан фойдаланиш бошланади, криптовалютани Америкаям назорат қила олмайди, қош қўямиз деб кўз чиқариб қўймайлик...


@XABARLAR_24
24.0K views06:44
Ochish/sharhlash
2024-05-02 09:24:59
Бугун Шавкат Мирзиёев иштирокида учинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми бўлиб ўтади

Давлат раҳбарининг форум ялпи мажлисидаги нутқини Facebook ва YouTube орқали жонли эфирда томоша қилиш мумкин.

@XABARLAR_24
24.3K views06:24
Ochish/sharhlash
2024-04-30 12:16:34
Давлатга 2 млрд зарар келтирган МЧЖлар аниқланди

Маълум бўлишича, Қашқадарёда МЧЖ раҳбари ва бошқалар ширинлик ишлаб чиқариш цехида 1 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган.

Тошкентнинг Яшнобод туманида мебель ишлаб чиқарувчи МЧЖ масъуллари электр ҳисоблагичга шикаст етказиб, 1 млрд сўмлик электрни ўғирлагани аниқланган.

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

@XABARLAR_24
12.9K views09:16
Ochish/sharhlash
2024-04-30 11:55:18
#Тезкор

Россия Жиззахда атом электр станциясини қуради

Жиззах вилоятида жойлашган Тузкон кўли ҳудудини танлаш муҳандислик тадқиқотлари натижаларига кўра аниқланди, бу унинг ушбу турдаги объэктни жойлаштириш учун яроқлилигини тасдиқлади”, дейилади хабарда.

Биринчи энергия блокининг ишга туширилиши 2030 йилда, иккинчи блокнинг ишга туширилиши эса 2033 йилда амалга оширилиши кутилмоқда. Лойиҳанинг дастлабки қиймати 11 миллиард долларга баҳоланмоқда.

@XABARLAR_24
15.0K views08:55
Ochish/sharhlash
2024-04-30 11:44:14
#Ана_холос

Ўзбекистонда 3000 доллардан ортиқ нақд пул ишлатишни тақиқлашмоқчи

Ўзбекистон фуқароларига 3000 АҚШ доллари (37 миллион сўм) дан ортиқ харидлар учун нақд пулдан фойдаланиш, шунингдек, улгуржи савдо, уй-жой ёки МОШИНА сотиб олиш ҳамда давлат тўловларини тўлашда фойдаланишни тақиқламоқчи. Бу Ўзбекистонда яширин иқтисодиётдан қутулиш учун қилинмоқда.

Пс: Мошина, уй оладиганларга қийин бўлади, оформления қилишда

@XABARLAR_24
15.0K views08:44
Ochish/sharhlash
2024-04-30 11:25:33
Ўзбекистонда камбағаллик чегараси 648 минг сўм этиб белгиланди

Статистика агентлигига кўра, минимал истеъмол харажатлари қиймати бир ойда киши бошига шунчани ташкил этади.


@XABARLAR_24
15.4K views08:25
Ochish/sharhlash
2024-04-30 11:00:06
Нақд пулсиз тўловлар учун кешбэк миқдори эса ҳозирги 1 фоиздан 2 фоизгача оширилиши мумкин.

Ўзбекистонда 1 июлдан тўловлар нақд пулда амалга оширилганда фискал чекларни рўйхатдан ўтказиш орқали олинадиган солиқ кешбэкларини тўлаш бекор қилиниши мумкин. Нақд пулсиз тўловлар учун кешбэк миқдори эса ҳозирги 1 фоиздан 2 фоизгача оширилиши мумкин.

@XABARLAR_24
16.4K views08:00
Ochish/sharhlash
2024-04-30 10:58:01
Ўзбекистон Осиё ва Океания Кубоги финалида!

Ярим финалда 12:0 ҳисобида БАА терма жамоаси устидан ғалаба қозонилди.

Ўзбекистон - Тайланд финал ўйини бугун, 30 апрель куни соат 19:30 да бўлиб ўтади. Ўзбекистоннинг ёш хоккейчиларига орзудаги кубокка эришиш учун кўмагимиз керак! Чипталар ITicket.uz сайтида. (https://iticket.uz/ru) @XABARLAR_24
15.8K views07:58
Ochish/sharhlash
2024-04-30 10:36:25
#ТЕЗКОР

Интернетда Шавкат Мирзиёевни ҳақоратлаб, изоҳ ёзган йигит 5 йилга қамалди

У Facebook'даги Ўзбекистон раҳбари ҳақидаги постга турли xил ҳақоратли изоҳлар ёзган. Бундан ташқари, давлатга қарши изоҳлар қолдирган.

@XABARLAR_24
17.1K views07:36
Ochish/sharhlash