Get Mystery Box with random crypto!

Xabarlar 24 | Тезкор хабарлар

Telegram kanalining logotibi xabarlar_24 — Xabarlar 24 | Тезкор хабарлар
Kanaldagi mavzular:
Тезкор
آنا
Diqqat
Kanal manzili: @xabarlar_24
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 516.13K
Kanalning ta’rifi

Энг сўнгги тезкор хабарлар ва долзарб янгиликлар!
Реклама учун – @TXREKLAMA

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2024-05-13 12:54:34
Шойгу лавозимини тарк этди

Сўнгги 12 йил давомида Россия ҳарбий вазирлигини бошқариб келаётган Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу лавозимидан кетди.

Путин Сергей Шойгу ўрнига РФ ҳукумати раиси ўринбосари Андрей Белоусовни мудофаа вазири лавозимига кўриб чиқишни таклиф этган.

@XABARLAR_24
22.1K views09:54
Ochish/sharhlash
2024-05-13 12:28:35
Тошкентда BYD ҳайдовчиси ЙПХ инспекторини уриб юборди

Жорий йил 12 май куни тахминан соат 19:20 ларда Чилонзор туманига хизматга жалб қилинган ЙПХ инспектори Ҳумоюн Шарипов ўз хизмат вазифасини ўтаётган вақтида Лутфий кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган BYD русумли автомобилга ҳуштак ва жезл ёрдамида тўхташ ишорасини берган.

Ҳайдовчи — 2002 йилда туғилган О.А. (ҳайдовчилик гувоҳномаси мавжуд эмас) ЙПХ инспекторининг қонуний талабларига бўйсунмасдан ҳаракатни давом эттириб, 150-200 метр ўтиб ортга қайрилиб олган вақтида, ЙПХ инспектори қайта тўхташ ишорасини бериб, автомашиналар ҳаракатини тўлиқ тўхтатган.

О.А. ИИО ходимининг қонуний талабларини қасддан бажармаган ҳолда, ЙПХ инспектори устига машинасини ҳайдаб, уни уриб юборган. Натижада, ЙПХ инспектори Ҳ.Шарипов «иккала сон суяги синиши» ташхиси билан касалхонага ётқизилган.

@XABARLAR_24
22.6K views09:28
Ochish/sharhlash
2024-05-11 12:20:46
14 май Бухоро—Навоий вилоятларида, 14—15 май кунлари жануб вилоятларида +38°С гача иссиқ ҳарорат кутилади.

Бошқа вилоятларда бу кунлари +35 даражагача иссиқ ҳарорат бўлиши, шимолда эса +30 даражагача ҳарорат кўтарилиши прогноз қилинмоқда.

Янги иш ҳафтасининг биринчи ярмида фақат шимолда бироз намгарчил, баъзи кунлари ёғин бўлишини ҳисобга олмаса, республика бўйлаб қуруқ, ёғинсиз ҳарорат бўлиши кутилмоқда

Ўзгидромет

@XABARLAR_24
14.9K views09:20
Ochish/sharhlash
2024-05-11 11:45:56
Афғонистонда даҳшатли сув тошқинлари кузатилмоқда

Дастлабки маълумотларга кўра, камида 50 киши ҳалок бўлган.

@XABARLAR_24
17.3K views08:45
Ochish/sharhlash
2024-05-11 11:27:47
Қоравой пули билан махтанмоқчи бўлди Нурсултонни хомийси картасидаги пулини кўрсатди қоравойни томи кетди

@XABARLAR_24
17.8K views08:27
Ochish/sharhlash
2024-05-11 11:06:54
Ақидахон Ахтамова жаҳон кубоги ғолиби

Пара пауэрлифтинг бўйича Таиландда давом этаётган жаҳон кубогида аёллар ўртасида -50 кг вазн тоифасида баҳсларда қатнашган ҳамюртимиз Ақидахон Ахтамова 104 кг натижа билан олтин медални қўлга киритди.

@XABARLAR_24
18.4K views08:06
Ochish/sharhlash
2024-05-11 10:53:52
#ТЕЗКОР #ТАРҚАТИНГ
ЧУЧВАРА ОТМЕН ТОНИРОВКА 340 МИНГ СЎМ БЎЛМАЙДИ

1-ИЮНДАН 340 МИНГ СЎМГА МАШИНАНИ ОЛДИ ОЙНАСИНИ ТОНИРОВКА ҚИЛСА БЎЛАДИ ДЕГАН ГАПЛАР “ФЕЙК “

Яқинларга юбориб хабар қилиб қўйинг

@XABARLAR_24
19.8K views07:53
Ochish/sharhlash
2024-05-11 10:24:52
Машҳур блогер Абдурозиқ унаштирилди

Тожикистонлик машҳур блогер, актёр, хонанда ва боксчи Абдурозиқ унаштирилганини эълон қилди.У, шунингдек, тўй қайси санада бўлишини маълум қилди. Бу ҳақда у ўзининг Instagram саҳифасида пост жойлади.

Маълумотларга кўра, у БААлик аёлга унаштирилган. Тўй 7 июль куни Дубайда бўлиши режалаштирилган.

«Биласиз, менинг ёшим 20 да. Шу пайтгача мени севадиган, ҳурмат қиладиган қизни севишни жуда ҳам орзу қилардим. Ҳа, бу орзу эди. Кутилмаганда, мен уни топдим. Мени ҳаммадан кўп севадиган, ҳурмат қиладиган қизни топдим. Буни қандай тасвирлашни ҳам билмайман, чунки жуда ҳаяжондаман», — дейиди у.

@XABARLAR_24
20.0K views07:24
Ochish/sharhlash
2024-05-11 10:14:03
Янгилик

Йиғиб қўйган нотсоинларингизни энди биржаларга ёкида телеграм ҳамёнингизга чиқариб олсангиз бўлади. Комиссия 1,5% ни ташкил қиладиган бўлди.

Чиқаришга сўров қолдирганингиздан кейин нотсоинларингиз ҳамёнингизга 16 майдан кейин тушади, яъни листингдан кейин.

@XABARLAR_24
19.7K views07:14
Ochish/sharhlash
2024-05-11 09:55:09
Тошкент халқаро аэропортини кўчириш ҳақидаги ҳукумат қарори бекор қилинди

Ҳукуматнинг 1992 йилдаги "Тошкент аэропортини кўчириш ҳақида"ги қарорида Тошкент аэропортини шаҳардан 45 километр жануби-ғарбда ва Чиноз шаҳридан 12 километр шимолда жойлашган ер участкасига кўчириш кўзда тутилганди.

@XABARLAR_24
20.2K views06:55
Ochish/sharhlash