Get Mystery Box with random crypto!

Xabarlar 24 | Тезкор хабарлар

Telegram kanalining logotibi xabarlar_24 — Xabarlar 24 | Тезкор хабарлар
Kanaldagi mavzular:
Тезкор
آنا
Diqqat
Kanal manzili: @xabarlar_24
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 516.13K
Kanalning ta’rifi

Энг сўнгги тезкор хабарлар ва долзарб янгиликлар!
Реклама учун – @TXREKLAMA

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 8

2024-05-04 15:52:16
Ўзбекистон расмийси АЭС қурилиши бўйича баёнот берди

«Ўзатом» директори Азим Ахмедхаджаев Ўзбекистонда АЭС қурилиши бўйича Россия билан музокаралар ҳақида гапириб, ҳали ҳеч нарса аниқ эмаслигини таъкидлади.

«Фақат гаплашяпмиз, умумий гаплар бўляпти. Қайси йўналишда қандай имкониятлар борлигини кўриб чиқяпмиз», — деди у.

@XABARLAR_24
23.3K views12:52
Ochish/sharhlash
2024-05-04 15:02:52
Чилонзорда дарахт қулаши оқибатида 1 ёшли қиз вафот этиши юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Жиноят иши ЖКнинг 186-моддаси 3-қисми (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган ишлар бажариш ва бошқалар) билан қўзғатилган.

@XABARLAR_24
24.9K views12:02
Ochish/sharhlash
2024-05-04 14:18:47
«Мана шу ерда 50 кундан бери иссиқда турибман» ГАИ ходими.

Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходими ишдан бўшатилди.

Ҳолат юзасидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.

@XABARLAR_24
25.5K views11:18
Ochish/sharhlash
2024-05-04 13:35:16
Ўзбекистонда уй-жойларни таъмирлаш мақсадида кредит олиш учун аризалар 15 майдан 1 ноябргача қабул қилинади

Кредитлар тавсиялар асосида 20 йилгача муддатга, Марказий банкнинг асосий ставкасидан 4 фоизга юқори ставкада берилади.

Давлат томонидан молиялаштириш учун 17 триллион сўмдан ортиқ маблағ ажратилиши белгиланди.

@XABARLAR_24
25.3K views10:35
Ochish/sharhlash
2024-05-04 13:26:20
“Нима кераги бор кўзбўямачилик қилиб, ободонлаштириш ишчилари сизларга малай эмас“.

Сирдарё вилояти ҳокими Акмалжон Махмудалиев Ховос туманидаги мутасаддиларни танқид остига олди.

@XABARLAR_24
31.2K views10:26
Ochish/sharhlash
2024-05-04 12:41:03
Ўзбекистонда келаси ҳафта бошида ҳаво ҳарорати 34 даражагача кўтарилади

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин, баланд тоғларда қорга айланиши мумкин.

@XABARLAR_24
25.4K views09:41
Ochish/sharhlash
2024-05-04 12:17:54
SpaceX яна 25 та сунъий йўлдош учирди

Компания Starlink лойиҳаси доирасида бутун дунёни Интернет билан таъминлаш ниятида.

@XABARLAR_24
25.8K views09:17
Ochish/sharhlash
2024-05-04 11:19:29
Давлат боғчаларида тўлов миқдори оширилади

2024 йил 1 июндан бошлаб боғча тўлови:

— Тошкент шаҳри бўйича - 295 минг сўм;
— вилоят бўйсинувидаги шаҳарларда - 247 минг сўм;
— туман марказларида - 220 минг сўм.

@XABARLAR_24
28.2K views08:19
Ochish/sharhlash
2024-05-02 17:03:03
БОТИР ҚОДИРОВ ШЕРАЛИ ЖЎРАЕВНИНГ ЎҒЛИ-МИ?

Бугун суд бўлиб ўтди, батафсил соат 18:40да Букун теледастурида билиб олинг

@XABARLAR_24
15.3K views14:03
Ochish/sharhlash
2024-05-02 16:37:56
#ТЕЗКОР #ДИҚҚАТ

Тошкентда «Андижон музқаймоғи»га қарши рейдлар бошлангани айтилмоқда

Қайд этилишича, Тошкент шаҳрида СEС ходимлари кўчада сотиладиган «Андижон музқаймоғи» савдогарларига қарши рейдларни бошлаган.

@XABARLAR_24
16.7K views13:37
Ochish/sharhlash