Get Mystery Box with random crypto!

Xabarlar 24 | Тезкор хабарлар

Telegram kanalining logotibi xabarlar_24 — Xabarlar 24 | Тезкор хабарлар
Kanaldagi mavzular:
Diqqat
Тарқатинг
Ого
Тезкор
Ҳуқуқингизни
All tags
Kanal manzili: @xabarlar_24
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 512.63K
Kanalning ta’rifi

Энг сўнгги тезкор хабарлар ва долзарб янгиликлар!
Реклама учун – @TXREKLAMA

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 12

2024-05-23 15:45:14 Коронавирус янги варианти тарқалмоқда. ССВ огоҳлантириш билан чиқди

Дунёда коронавируснинг янги FLiRT вариантлари, жумладан, вируснинг KP.2, KP.1.1, KS.1 турлари билан касалланиш ҳолатлари аниқланмоқда. Уларнинг барчаси аввалги турларга қараганда хавфсизроқ экани айтилмоқда.

FLiRT вариантларининг белгилари омикронникига ўхшайди: иситма, йўтал, томоқ, бош ва мушак оғриқлари, ҳолсизлик, таъм ёки ҳид билмаслик.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, омикроннинг сўнгги турларини беморлар “нисбатан осон” бошдан кечирмоқда, улардан ўлим даражаси юқори эмас. Шунинг учун янги турлардан жиддий ўзгаришларни кутмаса ҳам бўлади.

Мутахассислар нима бўлганда ҳам қўлларни тез-тез ювиш, биноларни шамоллатиш, иш жойлари ва анжомларни дезинфекция қилиш, касаллик белгилари бўлган одамлар билан мулоқот қилмаслик каби профилактика чораларини эътиборсиз қолдирмасликка чақирмоқда.


Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати


Батафсил @XABARLAR_24
10.0K views12:45
Ochish/sharhlash
2024-05-23 15:27:03
#Тезкор
Олис ҳудудларга қатнайдиган ўқувчилар учун бепул автобус йўлга қўйилади

Президент фармонига кўра 2024 йил 1 сентябрдан бошлаб Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида тажриба синов тариқасида умумий ўрта таълим муассасаларига олис ҳудудлардан қатнайдиган ўқувчилар учун аутсорсинг асосида бепул автобуслар йўлга қўйилади

Батафсил @XABARLAR_24
11.5K views12:27
Ochish/sharhlash
2024-05-23 15:10:00
Мана бу бойваччаларни эплаб бўлмаяптику.
Пули кўпайган шоввозларнинг чегарадан чиқишини кўринг.
(Фарғона, Қўқон шаҳри)


Пулинг кўпайиб ошиб - тошиб кетган бўлса аҳолининг ишсиз қатламига ишлаб чиқаришларни оч, ойлик маош бер!

Ёш экансан Ўзбекистонни ривожлантириш учун янгиликлар ярат лол қолайлик!

Батафсил @XABARLAR_24
13.7K views12:10
Ochish/sharhlash
2024-05-23 14:49:47
Долларнинг расмий курси тушди

Марказий банк 24 майдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий курсини эълон қилди.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари 11,84 сўмга арзонлаб, 12 712,88 сўм этиб белгиланди. Евро ва рубль курси ҳам тушди.

Батафсил @XABARLAR_24
14.8K views11:49
Ochish/sharhlash
2024-05-23 12:32:29
#диккат

Табиий ва суюлтирилган газ таъминоти тизими хусусий операторга топширилади, – Президент қарори лойиҳаси.

Батафсил @XABARLAR_24
21.1K views09:32
Ochish/sharhlash
2024-05-23 12:12:29
Ёзишмалар учун янги эможи ишлаб чиқилди

Unicode ишлаб чиқувчилари бирданига еттита эможи тақдим этди.

Батафсил @XABARLAR_24
20.7K views09:12
Ochish/sharhlash
2024-05-23 11:34:25
#Диққат
Соғлиғингизни эҳтиёт қилинг: Ўзбекистонда июнь магнит бўронларининг энг юқори кунлари маълум бўлди

Ёзнинг биринчи ойи об-ҳавога боғлиқ одамлар учун "ташвишли" бўлади. Июнь ойида, кўпинча заиф ва ўрта кучга эга бўлган геотаъсирлар кутилмоқда.

Энг юқори кунлар қуйида келтирилган:

• 1-3 июнь – кучсиз магнит бўрони;
• 8-12 июнь – кучсиз магнит бўрони;
• 16-22 июнь – ўртача магнит бўрони;
• 23 июнь – кучли магнит бўрони;
• 28-30 - заиф магнит бўрони.

Батафсил @XABARLAR_24
22.7K views08:34
Ochish/sharhlash
2024-05-23 09:12:56
#Ижтимоий_ролик

Телефонга чалғиб ўз ҳаётингизни хатарга қўйманг!

Дўстларингизга юборинг!

Батафсил @XABARLAR_24
26.7K views06:12
Ochish/sharhlash
2024-05-23 08:51:10
ДХХ Сирдарёдаги тезкор тадбирида ҳоким ўринбосари пора олишда гумонланиб ушланди

Сирдарёнинг Ховос туманида ҳоким ўринбосари, Тошкент вилоятида «Ҳудудий электр тармоқлари» бўлим бошлиғи, Қашқадарёда ИИБ жиноят қидирув бўлинмаси катта тезкор ходими ҳамда Тошкент шаҳри Сергели тумани ИИО ФМБ 2 сонли ички ишлар бўлими профилактика инспектори ДХХ ва прокуратуранинг тезкор тадбирлари давомида қўлга олинди.

Батафсил @XABARLAR_24
25.3K views05:51
Ochish/sharhlash
2024-05-23 08:25:30
Андижонда ичида йўловчиси бўлган Дамас сувга тушиб кетди

Улуғнор туманида 21-май куни ярим кечаси каналга тушиб кетган Дамас сувдан чиқариб олинди.

Машина ичида 2 киши бўлган, биттаси сувдан олиб чиқилган, биттаси эса сувда оқиб кетган. Ҳозирда уни қидириш ишлари давом этмоқда.

Батафсил @XABARLAR_24
24.0K views05:25
Ochish/sharhlash