Get Mystery Box with random crypto!

Voris Media

Telegram kanalining logotibi vorismedia — Voris Media V
Telegram kanalining logotibi vorismedia — Voris Media
Kanal manzili: @vorismedia
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 2.83K
Kanalning ta’rifi

📖 Қуръон таржималари;
📒 Ҳадислар;
📚 Сийрати набавия;
📝 Ҳикматли сўзлар таржималари;
🗒 Кунлик дуолар;
💿 Аудио мавъизалар;
💽 Сара тиловатлар;
⛺️ Расмдаги ҳикматли сўзлар;
📬 Савол-жавоблар;
Админ: @VorisMedia1

Ratings & Reviews

4.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

2

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 3

2022-08-26 06:56:34
اللهم صلي وسلم على نبينا محمد ﷺ

@VorisMedia
814 views03:56
Ochish/sharhlash
2022-08-25 16:06:28
Акрамжон домла
Саййидул истиғфор
Ҳадислар шарҳи
31,7МБ
16:53дақ

┅══════●══════┅
  youtube.com/vorismedia
Дўстларингизни ҳам бахраманд қилинг.
@VorisMedia
@VorisMedia_Cloud
1.4K views13:06
Ochish/sharhlash
2022-08-25 14:38:07 ( اللَّهُمَّ أَنْتَ رَبِّي، لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ، خَلَقْتَنِي وَأَنَا عَبْدُكَ، وَأَنَا عَلَى عَهْدِكَ وَوَعْدِكَ مَا اسْتَطَعْتُ، أَعُوْذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا صَنَعْتُ، أَبُوءُ لَكَ بِنِعْمَتِكَ عَلَيَّ، وَأَبُوءُ بِذَنْبِي، فَاغْفِرْ لِي، فَإِنَّهُ لاَيَغْفِرُ الذُّنُوبَ إِلاَّ أَنْتَ).


Эй Аллоҳ! Сен Роббимсан ва Сендан ўзга (ҳақ) илоҳ йўқ. Мен Сенинг қулингман. Мен қурбим етганича Сенинг (алмийсоқда олган) аҳд-паймонинг ва (Пайғамбаринг тилида берган; ширк келтирмаган бандангни жаннатга киритиш ) ваъданг (га эришиш)да (қўлимдан келганича тиришиб) турибман. Ўзим қилган нарсалар ёмонлигидан Сендан паноҳ бершингни тилайман. Сенинг менга берган неъматларингни ҳам, қилган гуноҳларимни ҳам эътироф этаман. Мени мағфират эт. Албатта, фақат Сенгина гуноҳларни кечирувчисан.

( Кеч кирганда ушбу дуони чин дилдан ишониб айтган киши, шу кечасида вафот этса, жаннатга киради. Кундузи ҳам шундай.) (Бухорий ривояти).


@VorisMedia
1.5K views11:38
Ochish/sharhlash
2022-08-25 14:27:42 قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: "طوبَى لِمَن وُجِدَ في صَحيفَتِه استِغفارًا كثيرًا


«Саҳифасида кўп истиғфор топган кишига тубо-жаннат бўлсин». («Саҳиҳул жомеъ», 3930).


УНУТМАНГ:

«Инсоннинг истиғфор айтиши, барча дуоларидан муҳимроқдир».




@VorisMedia
1.7K views11:27
Ochish/sharhlash
2022-08-25 10:22:36 Парвардигори ҳузурида тик туриб (ҳисоб-китоб берадиган Қиёмат)
Кунида» (Мутоффифун: 6) ояти ҳақида: «Улардан баъзи бирлари
қулоқларининг ярмигача терига ботиб туради», дедилар.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Қиёмат кунида одамлар терга ботадилар, ҳатто терлари ерда етмиш газга етади ва уларни то
қулоқларигача қоплаб олади.»


117-савол: Ҳисобга кўндаланг қилиниш ва ҳисоб-китоб қилиниш
Қуръонда қандай сифатланган?

Жавоб: Аллоҳ таоло деди:
«Ўша Кунда сизлар (ҳисоб-китоб учун Аллоҳга) кўндаланг қилинурсизлар — сизларнинг бирон сирингиз махфий қолмас» (АлҲааққа: 18).
«Улар саф тортган ҳолларида Парвардигорингизга рўбарў
қилиндилар (ва Биз уларга айтдик): «Мана, сизларни аввал-бошда
қандай яратган бўлсак, шундай ҳолда (яъни, мол-дунё, бола чақаларингизни тарк қилиб, яланғоч ҳолингизда) ҳузуримизга келдингиз» (Каҳф: 18).
«Биз ҳар бир миллат (дин аҳли)дан бир гуруҳ Бизнинг оятларимизни ёлғон дейдиган кимсаларни тўплаб, улар тизилиб турадиган кунни (эсланг). Энди қачон улар (ҳисоб-китоб қилинадиган
жойга) келишгач, (Аллоҳ) айтди: «Сизлар аниқ-пухта билмаган
ҳолингизда Менинг оятларимни ёлғон дедингизми?! Бўлмаса нима
қилувчи бўлдингизлар?!» Золим-кофир бўлганлари сабабли
уларнинг устига сўз — азоб тушди. Бас улар (бирон сўз) сўзлай
олмаслар» (Намл: 83-85).
«Ўша Кунда одамлар, уларга (қилиб ўтган амаллари)нинг жазо ёки
мукофотлари кўрсатилиши учун тўда-тўда бўлиб чиқиб келурлар!
Бас, ким (ҳаёти-дунёдалик пайтида) зарра мисқоличалик яхшилик
қилса (Қиёмат Кунида) ўшани кўрур. Ким зарра мисқоличалик ёмонлик қилса уни ҳам кўрур!» (Залзала: 6-8).
«Парвардигорингиз номига қасамки, албатта, уларнинг барчасидан қилиб ўтган иш — амаллари ҳақида сўраймиз» (Ҳижр:92,93).
«(Аммо то Менинг фармоним бўлмагунча) уларни тўхтатиб (дўзахга ташламай) туринглар! Чунки улар (аввал ҳаёти дунёда қилиб ўтган куфру исёнлари тўғрисида)сўралувчидирлар»
(Соффат: 24).


118-савол: Мазкур ҳолат Суннатда қандай сифатланган?

Жавоб: Бу ҳақда кўп ҳадислар бор. Жумладан: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким комил ҳисоб
қилинса, албатта азобга тортилади», дедилар. Шунда Оиша розияллоҳу анҳо: «Аллоҳ таоло: «Бас,, у осон ҳисоб билан ҳисобкитоб қилинажак» (Иншиқоқ: 8) демаганми?!» деганларида: «Бу (унинг амалларининг бир қатор) кўндаланг қилинишидир, холос», дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Қиёмат куни кофирни олиб келиниб, унга: «Нима дейсан, агар ер юзи тўла тилла сеники бўлса, азобдан қутилиш учун шунинг ҳаммасини берган бўлармидинг?», дейилади. У: «Ҳа», дейди. Шунда унга: «Сендан
бундан анча оз нарса сўралган эди», бир ривоятда: «Мен сендан Одамнинг пуштикамарида экан пайтингда бундан анча енгил
нарсани – Менга ширк келтирмасликни сўраган эдим, сен ширкдан бошқасига кўнмадинг», дейилади.»
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Сизларнинг
ҳар бирингиз билан Парвардигори ўртада таржимон бўлмаган ҳолда
албатта сўзлашади. Шунда у ўнг томонига қараб, ўзи қилган амаллардан бошқа нарсани кўрмайди. Чап томонига қараб, ўзи қилган амаллардан бошқа нарсани кўрмайди. Олди томонига қараса,
рўпарасида дўзахдан бошқа нарсани кўрмайди. Шундай экан, яримта хурмо билан бўлса-да, бир оғиз ширин сўз билан бўлса-да, дўзахдан сақланинглар!»
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Сизлардан–яъни, мўминлардан – бирингиз Раббига яқин келади, ҳатто У зот унинг устига пардасини ташлайди, сўнг: «Шундай-шундай (гуноҳларни) қилганмисан?», дейди. У: «Ҳа», дейди. Яна: «Шундайшундай (гуноҳларни) ҳам қилганмисан?», дейди. У: «Ҳа», дейди. Иқрор қилдиргач, сўнг: «Мен дунёда бу ишларингни яширган эдим,
энди бугун ҳам уларни мағфират қиламан», дейди».




@VorisMedia
829 viewsedited  07:22
Ochish/sharhlash
2022-08-25 10:22:35 114-савол: Маҳшарга йиғилиш Суннатда қандай сифатланган?

Жавоб: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
«Одамлар уч гуруҳ бўлиб йиғиладилар: рағбат (яхши амаллари
боис яхшиликка етишни умид қилувчи) ва раҳбат (ёмон амаллари боис азоб етишидан қўрқувчи) қилувчилар; бир туяга икки киши, уч киши, тўрт киши, ўн киши минган ҳолда; қолганларини эса ўт жамлайди, ўт улар билан ётган жойларида ҳам, турган жойларида ҳам, юрган жойларида ҳам бирга бўлади».
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Бир киши: «Ё
Расулуллоҳ, кофир қандай қилиб юзтубан ҳолида маҳшарга келади?»
деб сўради. «Дунёда икки оёғида юргизиб қўйган зот қиёмат куни
юзтубан юргизишга қодир эмасми?!» дедилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Сизлар
ялангоёқ, яланғоч, хатна қилинмаган ҳолда маҳшарга йиғиласизлар:
«Мана, Бизнинг ҳузуримизга сизларни аввал-бошда қандай яратган бўлсак, шундай ёлғиз ҳолда келдингиз» (Анъом: 94). Қиёмат куни
халойиқлар ичида энг биринчи кийинтириладигани Иброҳим
алайҳиссалом бўлади».
Оиша розияллоҳу анҳо шу хусусда: «Ё Расулуллоҳ, эркак ва аёллар
бир-бирларига қарайдиларми?» деб сўраганларида Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аҳволнинг оғирлигидан бу нарсага
аҳамият бериш уларнинг хаёлига ҳам келмайди», деб жавоб
бердилар.


115-савол: Маҳшаргоҳда туриш Қуръонда қандай сифатланган?

Жавоб: Аллоҳ таоло деди: «Сиз ҳаргиз: «Аллоҳ золим кимсаларнинг қилаётган амалларидан ғофил», деб ўйламанг! Фақат Аллоҳ уларни(нг
жазоларини) кўзлар (даҳшатдан) қотиб қоладиган (қўрқинчли Қиёмат) Кунига қолдирмоқда, холос. (У Куни) улар бошларини (осмонга)
кўтарган ҳолларида (чорланган томонга ҳисоб-китоб учун) чопурлар.
Кўзлари ўзларига қайтмайди (яъни, қўрқувдан қотиб қолиб, ўзларининг
қандай ҳолда эканликларини ҳам кўрмайдилар). Диллари (даҳшатдан)
бўм-бўш бўлиб қолур» (Иброҳим: 42, 43).
«Руҳ (Жаброил) ва (барча) фаришталар саф тортиб турадиган
Кунда улар (инсонлар) У зотдан (Аллоҳдан) қўрқиб бирон сўз айтишга қодир бўлмаслар. Улар сўзлай олмаслар, фақат У Меҳрибон зот изн берган кишигина (сўзлар) ва (фақат) рост сўзни айтур» (Набаъ: 38).
«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), сиз уларни яқин
Кундан (яъни Қиёматдан) огоҳлантиринг! Ўшанда улар юраклари халқумларига тиқилиб, (ўзлари) ғам-ҳасратга тўлиб турадилар.Золим кофир кимсалар учун (у Кунда) на бир дўст ва на итоат қилинадиган (яъни шафоати қабул қилинадиган) оқловчи бўлмас» (Ғофир: 18).
«Фаришталар ва Руҳ (яъни Жаброил) миқдори-узунлиги эллик минг йил бўлган бир Кунда (яъни Қиёмат Кунида) У зотнинг ҳузурига
кўтарилурлар» (Маориж: 4).
«Яқинда (Қиёмат қойим бўлган Кунда) сизлар(ни ҳисоб-китоб қилиш) учун фориғ бўлажакмиз, эй инсу жинлар!» (Раҳмон: 31).
Бундан бошқа ҳам кўп оятлар бор.


116-савол: Маҳшаргоҳда туриш Суннатда қандай сифатланган?

Жавоб: Бу ҳақда кўп ҳадислар бор. Жумладан: Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам «Барча одамлар бутун оламлар
766 views07:22
Ochish/sharhlash