Get Mystery Box with random crypto!

Парвардигори ҳузурида тик туриб (ҳисоб-китоб берадиган Қиёмат) | Voris Media

Парвардигори ҳузурида тик туриб (ҳисоб-китоб берадиган Қиёмат)
Кунида» (Мутоффифун: 6) ояти ҳақида: «Улардан баъзи бирлари
қулоқларининг ярмигача терига ботиб туради», дедилар.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Қиёмат кунида одамлар терга ботадилар, ҳатто терлари ерда етмиш газга етади ва уларни то
қулоқларигача қоплаб олади.»


117-савол: Ҳисобга кўндаланг қилиниш ва ҳисоб-китоб қилиниш
Қуръонда қандай сифатланган?

Жавоб: Аллоҳ таоло деди:
«Ўша Кунда сизлар (ҳисоб-китоб учун Аллоҳга) кўндаланг қилинурсизлар — сизларнинг бирон сирингиз махфий қолмас» (АлҲааққа: 18).
«Улар саф тортган ҳолларида Парвардигорингизга рўбарў
қилиндилар (ва Биз уларга айтдик): «Мана, сизларни аввал-бошда
қандай яратган бўлсак, шундай ҳолда (яъни, мол-дунё, бола чақаларингизни тарк қилиб, яланғоч ҳолингизда) ҳузуримизга келдингиз» (Каҳф: 18).
«Биз ҳар бир миллат (дин аҳли)дан бир гуруҳ Бизнинг оятларимизни ёлғон дейдиган кимсаларни тўплаб, улар тизилиб турадиган кунни (эсланг). Энди қачон улар (ҳисоб-китоб қилинадиган
жойга) келишгач, (Аллоҳ) айтди: «Сизлар аниқ-пухта билмаган
ҳолингизда Менинг оятларимни ёлғон дедингизми?! Бўлмаса нима
қилувчи бўлдингизлар?!» Золим-кофир бўлганлари сабабли
уларнинг устига сўз — азоб тушди. Бас улар (бирон сўз) сўзлай
олмаслар» (Намл: 83-85).
«Ўша Кунда одамлар, уларга (қилиб ўтган амаллари)нинг жазо ёки
мукофотлари кўрсатилиши учун тўда-тўда бўлиб чиқиб келурлар!
Бас, ким (ҳаёти-дунёдалик пайтида) зарра мисқоличалик яхшилик
қилса (Қиёмат Кунида) ўшани кўрур. Ким зарра мисқоличалик ёмонлик қилса уни ҳам кўрур!» (Залзала: 6-8).
«Парвардигорингиз номига қасамки, албатта, уларнинг барчасидан қилиб ўтган иш — амаллари ҳақида сўраймиз» (Ҳижр:92,93).
«(Аммо то Менинг фармоним бўлмагунча) уларни тўхтатиб (дўзахга ташламай) туринглар! Чунки улар (аввал ҳаёти дунёда қилиб ўтган куфру исёнлари тўғрисида)сўралувчидирлар»
(Соффат: 24).


118-савол: Мазкур ҳолат Суннатда қандай сифатланган?

Жавоб: Бу ҳақда кўп ҳадислар бор. Жумладан: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким комил ҳисоб
қилинса, албатта азобга тортилади», дедилар. Шунда Оиша розияллоҳу анҳо: «Аллоҳ таоло: «Бас,, у осон ҳисоб билан ҳисобкитоб қилинажак» (Иншиқоқ: 8) демаганми?!» деганларида: «Бу (унинг амалларининг бир қатор) кўндаланг қилинишидир, холос», дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Қиёмат куни кофирни олиб келиниб, унга: «Нима дейсан, агар ер юзи тўла тилла сеники бўлса, азобдан қутилиш учун шунинг ҳаммасини берган бўлармидинг?», дейилади. У: «Ҳа», дейди. Шунда унга: «Сендан
бундан анча оз нарса сўралган эди», бир ривоятда: «Мен сендан Одамнинг пуштикамарида экан пайтингда бундан анча енгил
нарсани – Менга ширк келтирмасликни сўраган эдим, сен ширкдан бошқасига кўнмадинг», дейилади.»
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Сизларнинг
ҳар бирингиз билан Парвардигори ўртада таржимон бўлмаган ҳолда
албатта сўзлашади. Шунда у ўнг томонига қараб, ўзи қилган амаллардан бошқа нарсани кўрмайди. Чап томонига қараб, ўзи қилган амаллардан бошқа нарсани кўрмайди. Олди томонига қараса,
рўпарасида дўзахдан бошқа нарсани кўрмайди. Шундай экан, яримта хурмо билан бўлса-да, бир оғиз ширин сўз билан бўлса-да, дўзахдан сақланинглар!»
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Сизлардан–яъни, мўминлардан – бирингиз Раббига яқин келади, ҳатто У зот унинг устига пардасини ташлайди, сўнг: «Шундай-шундай (гуноҳларни) қилганмисан?», дейди. У: «Ҳа», дейди. Яна: «Шундайшундай (гуноҳларни) ҳам қилганмисан?», дейди. У: «Ҳа», дейди. Иқрор қилдиргач, сўнг: «Мен дунёда бу ишларингни яширган эдим,
энди бугун ҳам уларни мағфират қиламан», дейди».




@VorisMedia