Get Mystery Box with random crypto!

114-савол: Маҳшарга йиғилиш Суннатда қандай сифатланган? Жаво | Voris Media

114-савол: Маҳшарга йиғилиш Суннатда қандай сифатланган?

Жавоб: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
«Одамлар уч гуруҳ бўлиб йиғиладилар: рағбат (яхши амаллари
боис яхшиликка етишни умид қилувчи) ва раҳбат (ёмон амаллари боис азоб етишидан қўрқувчи) қилувчилар; бир туяга икки киши, уч киши, тўрт киши, ўн киши минган ҳолда; қолганларини эса ўт жамлайди, ўт улар билан ётган жойларида ҳам, турган жойларида ҳам, юрган жойларида ҳам бирга бўлади».
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Бир киши: «Ё
Расулуллоҳ, кофир қандай қилиб юзтубан ҳолида маҳшарга келади?»
деб сўради. «Дунёда икки оёғида юргизиб қўйган зот қиёмат куни
юзтубан юргизишга қодир эмасми?!» дедилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Сизлар
ялангоёқ, яланғоч, хатна қилинмаган ҳолда маҳшарга йиғиласизлар:
«Мана, Бизнинг ҳузуримизга сизларни аввал-бошда қандай яратган бўлсак, шундай ёлғиз ҳолда келдингиз» (Анъом: 94). Қиёмат куни
халойиқлар ичида энг биринчи кийинтириладигани Иброҳим
алайҳиссалом бўлади».
Оиша розияллоҳу анҳо шу хусусда: «Ё Расулуллоҳ, эркак ва аёллар
бир-бирларига қарайдиларми?» деб сўраганларида Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аҳволнинг оғирлигидан бу нарсага
аҳамият бериш уларнинг хаёлига ҳам келмайди», деб жавоб
бердилар.


115-савол: Маҳшаргоҳда туриш Қуръонда қандай сифатланган?

Жавоб: Аллоҳ таоло деди: «Сиз ҳаргиз: «Аллоҳ золим кимсаларнинг қилаётган амалларидан ғофил», деб ўйламанг! Фақат Аллоҳ уларни(нг
жазоларини) кўзлар (даҳшатдан) қотиб қоладиган (қўрқинчли Қиёмат) Кунига қолдирмоқда, холос. (У Куни) улар бошларини (осмонга)
кўтарган ҳолларида (чорланган томонга ҳисоб-китоб учун) чопурлар.
Кўзлари ўзларига қайтмайди (яъни, қўрқувдан қотиб қолиб, ўзларининг
қандай ҳолда эканликларини ҳам кўрмайдилар). Диллари (даҳшатдан)
бўм-бўш бўлиб қолур» (Иброҳим: 42, 43).
«Руҳ (Жаброил) ва (барча) фаришталар саф тортиб турадиган
Кунда улар (инсонлар) У зотдан (Аллоҳдан) қўрқиб бирон сўз айтишга қодир бўлмаслар. Улар сўзлай олмаслар, фақат У Меҳрибон зот изн берган кишигина (сўзлар) ва (фақат) рост сўзни айтур» (Набаъ: 38).
«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), сиз уларни яқин
Кундан (яъни Қиёматдан) огоҳлантиринг! Ўшанда улар юраклари халқумларига тиқилиб, (ўзлари) ғам-ҳасратга тўлиб турадилар.Золим кофир кимсалар учун (у Кунда) на бир дўст ва на итоат қилинадиган (яъни шафоати қабул қилинадиган) оқловчи бўлмас» (Ғофир: 18).
«Фаришталар ва Руҳ (яъни Жаброил) миқдори-узунлиги эллик минг йил бўлган бир Кунда (яъни Қиёмат Кунида) У зотнинг ҳузурига
кўтарилурлар» (Маориж: 4).
«Яқинда (Қиёмат қойим бўлган Кунда) сизлар(ни ҳисоб-китоб қилиш) учун фориғ бўлажакмиз, эй инсу жинлар!» (Раҳмон: 31).
Бундан бошқа ҳам кўп оятлар бор.


116-савол: Маҳшаргоҳда туриш Суннатда қандай сифатланган?

Жавоб: Бу ҳақда кўп ҳадислар бор. Жумладан: Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам «Барча одамлар бутун оламлар