Get Mystery Box with random crypto!

Адвокатлик лицензиясини олиш учун талаблар қандай? Адвокатл | "VERUM" адвокатлик фирмаси / "VERUM" Адвокатская фирма

Адвокатлик лицензиясини олиш учун талаблар қандай?

Адвокатлик фаолиятини лицензиялаш фуқаролик ва иқтисодий, маъмурий ва жиноий суд ишларини юритиш ихтисосликлари бўйича амалга оширилади.

Лицензия олиш учун талабгор шахс:
1) юридик мутахассислик бўйича камида икки йил иш стажига эга бўлиши керак;
2) адвокатлик тузилмасида камида олти ой стажировка ўтаган бўлиши керак;
3) малака имтиҳонини топшириши шарт.

Стажировка ўталадиган адвокатлик тузилмалари:
- адвокатлик бюроси;
- адвокатлик фирмаси;
- адвокатлар ҳайъати;
- юридик маслаҳатхона.

Ихтисослик фақат фуқаролик, иқтисодий, маъмурий ва жиноят ишларини юритишда адвокатлар томонидан малакали юридик ёрдам кўрсатишда талаб қилинади.

Адвокат танланган ихтисослик йўналишларидан қатъи назар:
- ҳуқуқий масалалар бўйича маслаҳатлар ва тушунтиришлар, қонун ҳужжатлари юзасидан оғзаки ва ёзма маълумотномалар бериш,
- ҳуқуқий хусусиятдаги аризалар, шикоятлар ва бошқа ҳужжатларни тузиш,
- давлат органларида (суд органларидан ташқари), жисмоний ва юридик шахслар олдида вакилликни амалга ошириш,
- тадбиркорлик фаолиятига юридик хизмат кўрсатиш ҳуқуқига эгадирлар.

Ҳар бир адвокат тегишли ихтисосликни мустақил танлаш ва у бўйича белгиланган тартибда малака имтиҳони топшириш ҳуқуқига эга.

Ушбу маълумотлар "Адвокатура тўғрисида"ги қонун маълумотлари асосида тайёрланди.

" VERUM Law Firm" — сизнинг ҳуқуқларингиз ҳимоячиси!

Мурожаат учун телефон:
+998712310100

Instagram | Facebook | YouTube | Tik-tok