Get Mystery Box with random crypto!

​​ Ногиронлиги мавжуд бўлган одамга қараганлик учун ҳам иш ст | "VERUM" адвокатлик фирмаси / "VERUM" Адвокатская фирма

​​ Ногиронлиги мавжуд бўлган одамга қараганлик учун ҳам иш стажи ёзиладими?

“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонуннинг 37-моддасида кўра иш стажига қўшиб ҳисобланадиган меҳнат фаолияти турлари келтирилган бўлиб, унга биноан И гуруҳ ногиронига ёки 16 ёшгача бўлган ногирон болага, шунингдек ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган 80 ёшга тўлган қарияларга қараб турилган вақт иш стажига қўшиб ҳисобланади.

Ушбу муддатлар иш стажига қўшиб ҳисобланиши учун умумий иш этажи камида 7 йил бўлиши лозим.

Демак, ногиронлиги мавжуд бўлган инсонга қараганлиги даври умумий иш стажи 7 йилдан кам бўлмаган шахсларнинг иш стажига қўшиб ҳисобланади.

" VERUM Law Firm" — сизнинг ҳуқуқларингиз ҳимоячиси!

Мурожаат учун телефон:
+998712310100

Instagram | Facebook | YouTube | Tik-tok