Get Mystery Box with random crypto!

​​ Вояга етмаганлар ўз маблағларини мустақил тасарруф қила ол | "VERUM" адвокатлик фирмаси / "VERUM" Адвокатская фирма

​​ Вояга етмаганлар ўз маблағларини мустақил тасарруф қила оладиларми?

Фуқаролик кодексининг 27-моддасига кўра, 14 ёшдан 18 ёшгача бўлган вояга етмаганлар ота-оналари, фарзандликка олувчилар ва ҳомийларининг розилигисиз мустақил равишда қуйидаги ишларни амалга ошира оладилар:

ўз иш ҳақи, стипендияси ва бошқа даромадларини тасарруф этиш;
фан, адабиёт ёки санъат асарининг, ихтиронинг ёхуд ўз интеллектуал фаолиятининг қонун билан қўриқланадиган бошқа натижаси муаллифи ҳуқуқини амалга ошириш;
қонунга мувофиқ кредит муассасаларига омонатлар қўйиш ва уларни тасарруф этиш;
майда маиший битимларни ҳамда бошқа битимларни тузиш.

14дан 18ёшгача бўлган вояга етмаганлар, юқорида санаб ўтилганлардан ташқари битимларни ўз ота-оналари, фарзандликка олувчилари ёки ҳомийларининг ёзма розилиги билан тузадилар.

14 ёшдан 18 ёшгача бўлган вояга етмаганлар қонунда белгиланган тартибда ўзлари тузган битимлар бўйича мустақил равишда мулкий жавобгар бўладилар.

" VERUM Law Firm" — сизнинг ҳуқуқларингиз ҳимоячиси!

Мурожаат учун телефон:
+998712310100

Instagram | Facebook | YouTube | Tik-tok