Get Mystery Box with random crypto!

​​​​ Икки ойлик фарзанди бўлган эр-хотин ажрашиш учун судга а | "VERUM" адвокатлик фирмаси / "VERUM" Адвокатская фирма

​​​​ Икки ойлик фарзанди бўлган эр-хотин ажрашиш учун судга ариза бериши мумкинми?

Оила кодексининг 39-моддасига кўра, хотинининг ҳомиладорлик вақтида ва бола туғилганидан кейин бир йил мобайнида эр хотинининг розилигисиз никоҳдан ажратиш тўғрисида иш қўзғатишга ҳақли эмас.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011-йил 20-июлдаги 06-сонли “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги қарорига кўра, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги даъво аризасини қабул қилишда Оила кодексининг 39-моддасига мувофиқ эр хотинининг розилигисиз унинг ҳомиладорлиги вақтида ва бола туғилганидан сўнг бир йил мобайнида никоҳдан ажратиш тўғрисида иш қўзғатишга, гарчи у туғилиш тўғрисидаги ёзувлар дафтарида боланинг отаси сифатида ёзилмаган бўлса ҳам, ҳақли эмаслиги айтиб ўтилган. Мазкур қоида бола ўлик туғилган ёки бир ёшга тўлмай вафот этган ҳолларга ҳам татбиқ этилиши белгиланган.

Шуни айтиб ўтиш лозимки, хотинининг ҳомиладорлик вақтида ва бола туғилганидан кейин бир йил мобайнида эр никоҳдан ажратиш тўғрисида иш қўзғатолмайди. Аммо, бу никоҳдан ажратиш тўғрисидаги даъво хотин томонидан қўзғатилишига тўсқинлик қилмайди.

" VERUM Law Firm" — сизнинг ҳуқуқларингиз ҳимоячиси.

Мурожаат учун телефон:

+998712310100

Instagram | Facebook | YouTube | Tik-tok