Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистонда қарийб 6,5 млн кв. метр турар-жойлар ишга туширил | Вазият 24 — Ўзбекистон хабарлари

Ўзбекистонда қарийб 6,5 млн кв. метр турар-жойлар ишга туширилгани маълум бўлди

Кўрсаткич 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 6,4 % га ошган

Ўзбекистонда 2022 йилнинг январь-июнь ойларида умумий майдони 6467,5 минг квадрат/метр турар жой ишга туширилган. Бу ҳақда Статқум ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 2022 йилнинг 7 ойида фойдаланишга топширилган турар-жойларнинг:

— якка тартибда қурилган турар-жойлар – 6285,5 минг квадрат/метр;

— намунавий лойиҳалар асосида қурилган турар-жойлар – 172 минг квадрат/метр;

— бошқа субъектлар томонидан қурилган турар-жойлар – 10 минг квадрат/метр қисмини ташкил қилиши айтилган.

Аввалроқ 2022 йил январь—март ойларида Ўзбекистон бўйича умумий майдони 2,8 млн квадрат метр бўлган турар жойлар ишга туширилгани ҳақида хабар қилинганди.

Вазият24