Get Mystery Box with random crypto!

Дунёда йил бошидан буён 1 миллион киши коронавирусдан вафот эт | Вазият 24 — Ўзбекистон хабарлари

Дунёда йил бошидан буён 1 миллион киши коронавирусдан вафот этгани маълум бўлди

Оммавий эмлаш даражаси 10 фоиздан кам давлатлар сони 10 тани ташкил этди

Дунёда 2022 йилнинг бошидан буён қарийб 1 миллион киши коронавирус инфекцияси сабаб вафот этганини Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Гебрейесус навбатдаги баёнотида айтиб ўтди. Бу ҳақда ССВ хабар берди.

«Шундан келиб чиқиб, у барча мамлакатларни COVID-19га қарши янада фаол курашишга чақирди. Биринчи навбатда, тиббиёт ходимлари, кекса ёшли инсонлар ҳамда аҳолининг хавф гуруҳига мансуб қатлами кенг қамровда эмланиши зарурлигини таъкидлади» — дейилган хабарда.

ЖССТ раҳбарининг қайд этишича, оммавий эмлаш даражаси 10 фоиздан паст бўлган давлатлар сони 10 тани ташкил этяпти. Дунё аҳолисининг учдан бир қисми, жумладан, кам даромадли мамлакатларда фаолият кўрсатувчи тиббиёт ходимларининг учдан икки қисми ҳамда кексаларнинг тўртдан уч қисми эмланмаган.

Эслатиб ўтамиз, Италияда 36 ёшли беморга бир вақтнинг ўзида ҳам Covid-19, ҳам маймун чечаги, ҳам ОИВ ташхиси қўйилгани ҳақида хабар берилганди.

Вазият24