Get Mystery Box with random crypto!

Самарқандда йигит ўзини ҳокимнинг жияни деб таништириб, фуқаро | Вазият 24 — Ўзбекистон хабарлари

Самарқандда йигит ўзини ҳокимнинг жияни деб таништириб, фуқаролардан пул ундирди

Йигит Халқаро ислом академияси талабаси бўлган

Самарқанд вилояти Жомбой туманида ўзини ҳокимнинг жияни деб таништириб, порахўрлик қилган Хақаро ислом академияси «Исломшунослик» факультети талабасига тегишли чора кўрилди. Бу ҳақда «Sevimli» телеканали «Zamon» кўрсатувида хабар берилди.

Қайд этилишича, Жиноят ишлари бўйича Жомбой туман судида ургутлик 29 ёшли йигитга нисбатан жиноят иши кўриб чиқилган.

Унга кўра, 2021 йил фермер хўжалиги раисига ўзини Жомбой туман ҳокими Қаюм Собировнинг жияни деб таништирган. Хўжаликда юзага келган ғалла ҳосили бўйича қарздорликни йўқ қилиб беришини ва солиқ бўйича юзага келган қарздорликни ноль қилиб бериши учун 700 доллар ва 2 млн 800 минг сўм пулни алдов йўли билан олиб, сарфлаб юборган.

Шунингдек, у ўзини Давлат хавфсизлик хизмати ходими сифатида таништириб, мактаб балансида бўлган, 3 сотих ер майдонини 10 минг доллар эвазига, Халқ таълими вазирлиги орқали Жомбой туман ҳокимлигининг захирасига олдиришни айтган.

Аукцион савдосига чиқариш учун туман ва вилоят ҳокимлигидаги бир нечта яқин танишларини моддий манфаатдор қилиб, олиб беришни ваъда қилган.

Таъкидланишича, ҳолат юзасидан Жомбой туман судининг очиқ суд мажлисида судланувчининг туман ҳокимига қариндошлик алоқаси борлиги тасдиқланмаган. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 3-қисми «б» банди билан ҳар ойлик иш ҳақининг 30 фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 йил муддатга ахлоқ тузатишлари жазоси тайинланган.

Жиноят кодексининг 211-модда (Пора бериш) 2-қисми «а» банди билан 57- модда (Енгилроқ жазо тайинлаш) қўлланилиб, 3 ярим йил муддатга озодликни чеклаш жазоси қўлланилган.

Аввалроқ Бухорода ўзини ҳоким жияни деб таништириб, фуқароларни чув туширган хавфли рецидивист суд қилингани ҳақида хабар берилганди.
Қайд этилишича, у бир неча маротаба Жиноят кодексининг турли бандлари билан жавобгарликка тортилган. Хусусан, 2015 йилдан хавфли рецидивист сифатида рўйхатга олинган.

Вазият24