Get Mystery Box with random crypto!

Россия—Украина уруши бошлангандан бери 1 млнга яқин россиялик | Вазият 24 — Ўзбекистон хабарлари

Россия—Украина уруши бошлангандан бери 1 млнга яқин россиялик Европа ҳудудига кўчиб кетди

Украинадан Европа Иттифоқига 7 миллион 700 минг киши қочиб ўтган

Россия қўшинлари Украинага бостириб кирган февраль ойидан буён тақрибан 1 миллион нафар россиялик фуқаролар Европа Иттифоқига кириб келди. Бу ҳақда Германиянинг «DPA» агентлиги хабар берди.

Унга кўра, Европа чегара ва соҳил қўриқчилиги агентлиги (Frontex) вакилининг айтишича, 24 февралдан 22 августгача Европа Иттифоқи чегараларини 998 минг 85 нафар россиялик кесиб ўтган.

«Frontex»нинг сўнгги маълумотларига кўра, уруш бошидан бери Европа Иттифоқи мамлакатларига Украинадан 7 миллион 700 минг киши қочиб ўтган. Айни пайтда бу вақт оралиғида 4 миллион 700 минг нафар украиналик ўз мамлакатига қайтиб кетган.

Аввалроқ Украина уруш бошлангандан бери Херсондаги рус аскарларига энг йирик ҳарбий ҳаво ҳужумини уюштиргани, Украина уруш бошлангандан бери 12,4 миллиард долларлик олтин сотгани ҳақида хабар берилганди.

Вазият24