Get Mystery Box with random crypto!

Бир ҳаким шундай дейди: - Дўстинг берган маслаҳат туфайли иш т | Vakillik

Бир ҳаким шундай дейди:
- Дўстинг берган маслаҳат туфайли иш тутсангу, бироқ натижа ёмон бўлиб чиқса, сен дўстингни маломат қилма, унга: “Сен айтгандек қиламан деб, ишим чаппасидан кетди, нега ҳам сенга маслаҳат солдим-а!” - демагин. Чунки яна иш юзасидан унга маслаҳат солсанг, маслаҳати тўғри бўлса-да, оқибати ёмон бўлишидан қўрқиб сенга айтмайди.
"Фавокиҳ ул-жуласо".
  Улашинг | @VAKILLIKUZ