Get Mystery Box with random crypto!

Uzpharmagency

Telegram kanalining logotibi uzpharm_agency — Uzpharmagency U
Telegram kanalining logotibi uzpharm_agency — Uzpharmagency
Kanal manzili: @uzpharm_agency
Toifalar: Sogʻlom
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 5.49K
Kanalning ta’rifi

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг «телеграм»даги расмий ахборот канал
Мурожаат учун: @uzpharmagency_bot
Телефон: (99871) 203-81-81
Веб-сайт: www.uzpharmagency.uz

Ratings & Reviews

3.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 4

2021-02-13 07:00:08 Тиббиёт ва фармацевтика ходимлари учун аттестация саволлари Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий сайтида жойлаштирилди

Соғлиқни сақлаш вазирининг жорий йил 15 январидагиТиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш тартиби тўғрисидаги низомга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар асосида аттестацияларни ташкил этиш тўғрисидаги буйруғига кўра, 2021 йилдан бошлаб шифокорларга малака тоифаси бериш бўйича аттестацияларни ташкил этиш белгиланди.

Ҳар бир мутахассислик (жами 144 та) бўйича оғзаки имтиҳон учун камида 150 тадан ўзбек ва рус тилида билет саволлари тайёрланди ва улар вазирликнинг расмий сайтида жойлаштирилди:

Ўзбек тилида
Рус тилида

Аттестация жараёнлари вазирлик расмий сайтида онлайн трансляция қилиниши режалаштирмоқда.

Аттестацияда малака тоифаси берилган соғлиқни сақлаш соҳаси ходимлари тўғрисидаги маълумот “Ўзбекистон Республикаси врачлар ва олий маълумотли фармацевтларга малака тоифаси берилганлиги тўғрисидаги ягона реестри” базасига киритилади.

Аттестация шаффоф, адолат тамойиллари асосида ўтказилиши тўлиқ назорат остига олинади. Бу эса тиббиёт соҳасида малакали кадрлар фаолият юритишини таъминлашда муҳим аҳамият касб этиши шубҳасиз.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
1.2K viewsLochinbek Erkinovich, 04:00
Ochish/sharhlash
2021-02-12 16:00:18
Tashkent Pharma Park кластери таркибида ташкил қилинадиган Янги Фармацевтика техник университети учун кадрлар танлови давом этмоқда.

Сиз мазкур лавҳада Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги танловида ғолиб бўлган ва ҳозирда Буюк Британиянинг Sunderland университетида таҳсил олаётган талабалар билан яқиндан танишасиз.

Эслатиб ўтамиз, аризалар қуйидаги манзилида жорий йилнинг 15 мартига қадар қабул қилинади. Фаол бўлинг!

Full HD видео

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
1.5K viewsLochinbek Erkinovich, 13:00
Ochish/sharhlash
2021-02-12 15:14:40
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси ахбороти:

“GLOBAL GRAND FARM” хусусий корхонаси лицензия талаб ва шартларини бир марта қўпол равишда бузганлиги сабабли корхонага фармацевтика фаолияти билан шуғулланиш учун берилган лицензиянинг амал қилиш муддати тугатилди

Батафсил ўқиш

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
1.9K viewsLochinbek Erkinovich, edited  12:14
Ochish/sharhlash
2021-02-12 13:20:59
Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини ёшлар ўртасида нотиббий мақсадларда фойдаланишга қарши Aгентлик томонидан қандай ишлар қилинмоқда?

Ушбу саволга AОКAда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги қошидаги "Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази" Наркотиклар назорати қўмитаси раиси Исматжон Aзизов жавоб берди.

Тўлиқ видео

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
1.4K viewsLochinbek Erkinovich, edited  10:20
Ochish/sharhlash
2021-02-12 11:40:04
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 апрелдаги ПҚ-4670-сон қарорида тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат муассасаларида фитобарлар ташкил этилганда, давлат мулки объектларидан фойдаланганлик учун ижара тўлови белгиланган миқдорлари 50 фоизга камайтирилган ҳолда ҳисобланиши белгиланган.

Хўш ҳозирги кунда фитобарлар фаолияти қандай ташкил қилинмоқда?

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
1.4K viewsLochinbek Erkinovich, 08:40
Ochish/sharhlash
2021-02-12 10:30:18 #Қонунчиликдаги_янгиликлар

Иш юритишда лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига тўлиқ ўтилади

Ҳукумат қарори (61-сон, 10.02.2021 й.) билан Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига босқичма-босқич тўлиқ ўтишни таъминлаш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланди.

Унга кўра, жумладан, қуйидагиларни амалга ошириш назарда тутилган:

Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига босқичма-босқич тўлиқ ўтишни таъминлашга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш;
Лотин ёзувидаги ўзбек алифбосининг янги таҳрири асосида “Ўзбек тилининг имло қоидалари”ни тасдиқлаш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш;
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига (regulation.gov.uz) жойлаштириш учун тақдим қилинган лойиҳаларни давлат тили қоидаларига мувофиқлиги, шунингдек, лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида тайёрланганлиги текширилгандан кейин муҳокамага чиқариш.

Расмий веб-сайтларни лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига тўлиқ ўтказилиши таъминлаш.

Шунингдек, қуйидагиларнинг лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида бўлиши таъминланади:

шахсни тасдиқловчи гувоҳномалар, ID-карталар, фуқаролиги бўлмаган шахс ҳамда чет давлат фуқароларининг яшаш гувоҳномалари;
иш қоғозлари, турли бланклар;
мамлакатимиздаги жой, кўча, атамалар, ташкилотларнинг номлари, пешлавҳалар, оммавий тарғибот воситалари, реклама ва эълонлар.

Бундан ташқари, марказий, маҳаллий босма ва электрон ОАВ, интернет сайтлари, нашриётлар, матбаа корхоналари фаолияти тўлиқ лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига ўтказилади.

2023 йил 1 январдан бошлаб барча ташкилотларда иш юритиш ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатларни лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида ишлаб чиқиш, қабул қилиш ва эълон қилиш амалиёти тўлиқ жорий қилинади.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
1.4K viewsLochinbek Erkinovich, 07:30
Ochish/sharhlash
2021-02-12 09:18:09
Хабарингиз бор, “Smart medical pharm” ва “BILLUR MEDICAL TRADE” МЧЖлар томонидан ишлаб чиқарилган “Этиловый спирт 70% 50 мл” ҳамда “Меновазин” маҳсулотлари сифатидан норози бўлган айрим фуқоролардан келиб тушган мурожаатлар асосида, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига мурожаатнома юборган эди.

Мазкурга мурожаатномага асосланиб, ўтказилган тезкор тадбирда ноқонуний ташкил қилинган яширин цех фаолияти аниқланди.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси юртдошларимиздан, давлат рўйхатидан ўтган дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникаларнинг сифатсиз, белгиланган талабларга номувофиқ ишлаб чиқарилган, нуқсонли ҳолатларига дуч келганда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг @uzpharmagency_bot алоқа ботига ёки (71) 2340604 ишонч телефонига мурожаат қилишларини сўраб қолади.

Батафсил ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
1.5K viewsLochinbek Erkinovich, edited  06:18
Ochish/sharhlash
2021-02-12 07:00:09
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасидан иқтибос:

Жаҳонда кечаётган мураккаб геосиёсий жараёнлар, коронавирус пандемияси ва глобал иқтисодий инқироз шароитида Ўзбекистон очиқ ва прагматик ташқи сиёсатни фаол олиб бормоқда. Халқаро майдондаги қатъий саъйҳаракатларимиз натижасида юртимизнинг нуфузи ва обрўэътибори тобора юксалмоқда.

#Iqtibos

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
1.5K viewsLochinbek Erkinovich, 04:00
Ochish/sharhlash
2021-02-11 13:06:36
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 сентябрдаги 788-сон қарорига мувофиқ, Зарур амалиётлар (GxP) талабларига мувофиқлик юзасидан олдин берилган сертификатларнинг амал қилиш муддати якунлангандан сўнг янги сертификатлар Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази томонидан берилиши белгиланган.

Мазкур қарорга асосан ташкил этилган ишчи орган томонидан жорий йилнинг 9 феврал куни зарур ишлаб чиқариш амалиёти GMP талабларига мувофиқлик бўйича биринчи сертификат “RADIKS” МЧЖ фармацевтика корхонаси раҳбари Абдуғофур Каримовга тақдим этилди.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда аксарият ривожланган мамлакатларда ишлаб чиқарилиши GMP стандартига тўғри келмайдиган дори воситаларини олиб кириш тақиқланган.

Full HD видео

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
2.3K viewsLochinbek Erkinovich, 10:06
Ochish/sharhlash
2021-02-11 11:50:03
Диққат, эълон!

Доривор ва зиравор ўсимликлар экспортнинг ҳажмини кўпайтириш ва географиясини янада кенгайтириш, хорижий давлатлардаги импортёр компания ва фирмалар билан ҳамкорлик ўрнатиш ва буюртмалар портфелини шакллантириш мақсадида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан Хитой Халқ Республикасининг соҳага алоқадор йирик импортёр компания, фирма ва инвесторлари иштирокида жорий йилнинг март ойида видеоконференция ўтказиш режалаштирилмоқда.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, доривор ва зиравор ўсимликларни етиштирувчи, қайта ишловчи ва экспорт қилувчи тадбиркорлик субъектлари тақдимоти (презентацияси)ни, шунингдек, тадбиркорларнинг инвестицион лойиҳаларини жорий йилнинг 15 февраль кунига қадар вазирликнинг dorivor@agro.uz электрон манзилига PPTX ва WORD шаклида тақдим этишлари сўралади.

Мурожаат учун: +998903582666

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
1.7K viewsLochinbek Erkinovich, edited  08:50
Ochish/sharhlash