Get Mystery Box with random crypto!

Uzpharmagency

Telegram kanalining logotibi uzpharm_agency — Uzpharmagency U
Telegram kanalining logotibi uzpharm_agency — Uzpharmagency
Kanal manzili: @uzpharm_agency
Toifalar: Sogʻlom
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 5.49K
Kanalning ta’rifi

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг «телеграм»даги расмий ахборот канал
Мурожаат учун: @uzpharmagency_bot
Телефон: (99871) 203-81-81
Веб-сайт: www.uzpharmagency.uz

Ratings & Reviews

3.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-08-25 07:09:02
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида давлат хизматини ислоҳ қилиш бўйича бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишидан иқтибос:

"Эски намунадаги “объективка”дан воз кечилиб, илғор IT-технологиялар асосида ходимнинг малакаси ва салоҳияти, эришган натижаларини баҳолайдиган тизимга ўтилади;

- ходимни баҳолашда қайси олийгоҳни битиргани ёки қаерда ишлагани эмас, қандай билим-тажрибага эгалиги ва кўрсатган натижалари асосий мезон бўлиши шарт.

Оддий қилиб айтганда, раҳбарликка таcодифан келиб қолишнинг олди олинади".

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
1.8K viewsedited  04:09
Ochish/sharhlash
2022-08-24 13:28:58
Дори воситаларининг рекламасида энди тиббиёт ходимлари иштироки таъқиқланади

2022 йил 9 сентябрда кучга кирадиган Ўзбекистон Республикасининг “Реклама тўғрисида” қонунига мувофиқ, дори воситалари рекламасига бир қатор ўзгартиришлар киритилмоқда.

Қонунчиликдаги мазкур ўзгаришлар ҳақида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигида ўтказилган брифингда Агентлик матбуот котиби Қизлархон Бегматова маълум қилди.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
2.2K views10:28
Ochish/sharhlash
2022-08-24 00:42:08
"Азим Самарқандимиз, жонажон Ўзбекистонимиз дунё тургунча турсин!
Барча ютуқларимизнинг ижодкори ва бунёдкори бўлган танти ва меҳнаткаш халқимиз доимо омон бўлсин!"

"Пусть славятся в веках древний и вечно молодой Самарканд, родной Узбекистан!
Пусть счастлив будет наш народ – созидатель всех наших успехов и свершений!"

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
1.8K viewsedited  21:42
Ochish/sharhlash
2022-08-23 14:38:58
Самарқандда кучли таъсир қилувчи дори воситасини ноқонуний сотган дорихонага чора кўрилди

Самарқанд шаҳар Бобир Мирзо МФЙ Мерв кўчаси 73-А уй манзилида жойлашган «Azamat Vizin Farm» МЧЖга 2019 йил 22 октябрда берилган 0582-QR-сонли лицензияни бекор қилиш ҳақида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг Самарқанд шаҳар иқтисодий судига киритган даъво аризаси суднинг тегишли ҳал қилув қарори билан қаноатлантирилди ва «Azamat Vizin Farm» МЧЖга дори воситаларини ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш учун берилган лицензия бекор қилинди.

Батафсил ўқиш

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
1.9K views11:38
Ochish/sharhlash
2022-08-23 12:45:58
“Alpomish servis invest” хусусий корхонаси раҳбари “Фаол тадбиркор” кўкрак нишони билан тақдирланди

Иқтисодиёт барқарор ривожланишини таъминлаш, мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, тадбиркорликни ривожлантириш, экспорт салоҳиятини ошириш, янги иш ўринларини яратиш, инновацияларни жорий этиш, солиқларни ўз вақтида тўлаш, етук мутахассисларни тайёрлашда алоҳида ибрат кўрсатаётган, бизнесдаги муваффақиятлари ҳамда ижтимоий фаоллиги билан барчага намуна бўлаётган 100 нафар тадбиркор сафида Сурхондарё вилоятидаги “Alpomish servis invest” хусусий корхонаси раҳбари Панжиев Хасан Хушбақович “Фаол тадбиркор” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
1.7K views09:45
Ochish/sharhlash
2022-08-23 09:14:41
#LIVE | Айни дақиқаларда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг "Facebook" саҳифасида "Дори воситалари ва тиббий буюмларни маркировкалаш" мавзусида Давлат марказининг Дори воситалари ва тиббиёт буюмларини рақамли маркировкалаш бўлими бош мутахассиси Азизхон Асқаров билан жонли эфирда суҳбат бўлиб ўтмоқда.

Унда сиз, қуйидаги саволларга жавоб олишингиз мумкин:

Дори воситалари ва тиббий буюмларни рақамли маркировкалаш тизимини жорий этишдан мақсад ва уни босқичма-босқич амалга ошириш муддатлари?

Дори воситалари ва тиббий буюмларни рақамли маркировкалашда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг роли нималардна иборат?

Тизим жорий этилгандан сўнг тадбиркорлар нималарга эътибор беришлари зарур?

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
1.7K views06:14
Ochish/sharhlash
2022-08-23 07:39:03
Давлат хизматчиларига тадбиркорлик муассиси бўлиш тақиқланади

Жорий йилнинг 8 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат органлари ва ташкилотларида меҳнат қилаётган 118 минг нафардан ортиқ давлат фуқаролик хизматчиларининг ҳуқуқий мақомини белгиловчи ва улар фаолиятини ягона қоидалар асосида ҳуқуқий тартибга солувчи “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонунни имзолади.

#Infografika

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
1.6K viewsedited  04:39
Ochish/sharhlash
2022-08-22 19:08:52
Пойтахтимиздаги Халқаро конгреcс марказида Тадбиркорлар кунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди

Президент Шавкат Мирзиёев юртимиз ишбилармонларини байрам билан табриклаб, 29 нафар фидойи ва илғор тадбиркорларга орден ва медалларни топширди.

Жумладан, Джуманиязов Муминбай Аминович - Тўрткўл туманидаги «Мустафа фарм» масъулияти чекланган жамиятининг шприц заводи директори, (Қорақалпоғистон Республикаси) «Дўстлик» ордени билан;

Азизов Насим Нематович - Янги Наманган туманидаги «Merrymed farm» масъулияти чекланган жамияти директори ўринбосари, (Наманган вилояти) «Шуҳрат» медали билан тақдирландилар.

Фурсатдан фойдаланиб, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Муминбай Джуманиязов ва Насим Азизовларни юксак мукофот билан табриклайди ва ушбу йўлдаги меҳнатларига зафарлар тилайди!

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
1.8K viewsedited  16:08
Ochish/sharhlash
2022-08-22 16:39:37
Халқаро конгресс марказида Президент Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтмоқда. Тадбир аввалида давлатимиз раҳбари Тадбиркорлар куни муносабати билан мукофотланган соҳа вакилларидан бир гуруҳига давлат мукофотларини топширди.

В Международном конгресс-центре проходит открытый диалог Президента Шавката Мирзиёева с предпринимателями. В начале мероприятия глава государства вручил государственные награды группе представителей сферы в связи с Днем предпринимателей.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
1.5K viewsedited  13:39
Ochish/sharhlash
2022-08-22 15:02:36
"Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида"ги Қонун моҳияти ҳақида ҳар бир давлат хизматчиси хабардор бўлиши муҳим

Жорий йилнинг 10 ноябрь санасидан кучга кирадиган “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонуннинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини ходимларга етказилишини таъминлаш мақсадида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигида Агентлик марказий аппарати ва унинг тизимдаги ташкилотларнинг раҳбар-ходимлари иштирокида тушунтириш-тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

Офлайн ва онлайн форматда бўлиб ўтган мазкур тадбирга таклиф этилган Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги департаменти бош инспектори Шахруз Азимов, мавзу юзасидан тақдимот ўтказди ҳамда иштирокчиларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб берди.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
1.5K viewsedited  12:02
Ochish/sharhlash