Get Mystery Box with random crypto!

Хабарингиз бор, “Smart medical pharm” ва “BILLUR MEDICAL TRAD | Uzpharmagency

Хабарингиз бор, “Smart medical pharm” ва “BILLUR MEDICAL TRADE” МЧЖлар томонидан ишлаб чиқарилган “Этиловый спирт 70% 50 мл” ҳамда “Меновазин” маҳсулотлари сифатидан норози бўлган айрим фуқоролардан келиб тушган мурожаатлар асосида, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига мурожаатнома юборган эди.

Мазкурга мурожаатномага асосланиб, ўтказилган тезкор тадбирда ноқонуний ташкил қилинган яширин цех фаолияти аниқланди.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси юртдошларимиздан, давлат рўйхатидан ўтган дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникаларнинг сифатсиз, белгиланган талабларга номувофиқ ишлаб чиқарилган, нуқсонли ҳолатларига дуч келганда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг @uzpharmagency_bot алоқа ботига ёки (71) 2340604 ишонч телефонига мурожаат қилишларини сўраб қолади.

Батафсил ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube