Get Mystery Box with random crypto!

“Magic City” истироҳат боғининг илк меҳмонлари “Меҳрибонлик уй | Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi

“Magic City” истироҳат боғининг илк меҳмонлари “Меҳрибонлик уйи” болалари бўлди

Жорий йилнинг 31 май куни пойтахтимиздаги “Magic City” истироҳат боғининг очилиш маросимида Тошкент шаҳрининг 21-, 22-, 23-сонли “Меҳрибонлик уйи” болалари ва “SOS” болалар маҳаллалари тарбияланувчилари иштирок этишди.

Мазкур тадбир давомида янги барпо этилган ушбу истироҳат боғи ўзида турли хил шаҳар ва мамлакатларнинг тематик кўчаларини мужассам этган ҳолда болажонларни Тошкентдан чиқмасдан туриб, Лондан, Париж, Барселона, Венеция каби дунёнинг турли шаҳарларида саёҳат қилиш имконини берди.

1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан “Боланинг бегонаси бўлмайди!” шиори остида ташкил этилган махсус ҳафталик доирасидаги ушбу тадбир болажонларга ажойиб кайфият бахш этиши билан бир қаторда, улар учун ажойиб байрам совғаси бўлди.


БАТАФСИЛ: https://bit.ly/3vDeucB

@uzedu